Профессионал боксчимиз, икки йўналишда собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг адвокати Пэт Инглиш япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан бўлаётган мунозараларга ойдинлик киритди. "Биз бу пуллик реклама таклифларига, Сэм Гудман Иноуэнинг навбатдаги рақиби бўлишига қаршимиз.
Ҳолат юзасидан ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Сергели туманида фуқарога ипотека кредити ажратиб бериши эвазига 61 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди.
14-18-октабр кунлари Италиянинг Рим шаҳрида “Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми” бўлиб ўтди. Глобал аҳамиятга эга тадбир бутун дунёдан соҳа мутахассислари ва экспертлари, ўнг минглаб иштирокчиларни жорий йилги мавзу, “Сифатли озиқ-овқат барча учун: бугун ва келажак” шиори остида бирлаштирди.
Digital university МЧЖга 2022 йилда берилган лицензия Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан бекор қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Digital university масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 сентябрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган 038673-сонли лицензия бекор қилинди. Қайд этилишича, суд МЧЖ лицензия талаб ва шартларига амал қилмаганлиги учун мазкур қарорга келган.
Россиялик аралаш якка кураш устаси Никита Криловнинг кейинги жанги тафсилотлари маълум бўлди. У 17 ноябрь куни Нью-Йоркда ташкил этиладиган UFC 309 турнири доирасида ҳамюрти Азамат Мурзаканов билан жанг қилади.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси томонидан саксовулнинг ноқонуний кесилишининг олдини олишга қаратилган назорат рейдлари натижалари эълон қилинди. Бухоро вилоятида саксовул ўсимликлари ноқонуний кесиь кетиш ҳолатлари аниқланди.
Шу йилнинг 17-октабридан 26-октабрига қадар мамлакатмизда «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида қатор халқаро анжуманлар бўлиб ўтади. Кенг кўламли тадбирнинг биринчи куни сайловнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга бағишланган сессия билан бошланди.
Корея Республикасининг Сеул шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Мусобақа доирасида бир қанча ўзбекистонлик боксчилар, жумладан, икки карра Олимпиада ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов рингга кўтарилди.
Тошкентдаги “Ренессанс Холл” мажмуасида Спорт вазири Адҳам Икрамов иштирокида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги “Баркамол ва соғлом авлод – Янги Ўзбекистон келажагининг пойдевори” мавзусидаги халқаро давра суҳбати давом этмоқда. "Сўнги йилларда мамлакатда спорт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш, аҳолини соғламлаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 50 дан зиёд фармон ва қарорлари қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйиша кенг кўламли ишлар амалга оширилди", деди спорт вазири Адҳам Икрамов.
Нукусда гандбол бўйича бир ҳафта давомида эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги якунланди. Эътиборлиси, бир неча йилдан буён мамлакат кубогини қўлдан бой бермай келаётган Олмалиқ шаҳрининг ОКМК эркаклар ва аёллар жамоаси қорақалпоғистонлик гандбол усталарига иккала биринчиликда ҳам бой бериб ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди.
Россиялик профессионал боксчи Дмитрий Биволнинг жамоаси ҳамюрти Артур Бетербиев билан зудлик билан реванш жанги ўтказиш учун сўров юборди. Бу ҳақда The Ring нашри хабар берди.
Ушбу спорт турини Қишки Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўйича музокаралар 2017 йилдан бери давом этмоқда. Ҳозирга қадар сўнгги икки ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида (2020 ва 2024) 3x3 хоккей синови ўтказилди.
Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ўз тарихида 42-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигининг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.
Таъкидланишича, паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинган. Аввалроқ, Тошкент марказида 2,2 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар очилиши ва ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида хабар қилган эдик.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдириб, ҳолат тафсилотларини очиқлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сирдарёда ўқитувчи 7 ёшли ўқувчи қизга игна санчгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Судда эркак ўз айбига иқрор бўлиб, хизмат учун шартнома имзолашга мажбур бўлганини ва Донецк вилоятига жўнатилганини айтди. Жиззахда хорижий давлат ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган 56 ёшли Жиззах вилоятида туғилган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.
Инсоният пайдо бўлибдики, қайси даврда яшашидан қатъий назар ерга бўлган эҳтиёж ва муносабатлар муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланган. Бугунги кун мисоли билан оладиган бўлсак, Республикамизда аҳоли сони ўсган сари ерга бўлган талаб албатта ўз ўзидан ошиб бориши табиий ҳолдир.
Аҳоли фикрини ўрганган ҳолда, барча шаҳар ва туманлардан вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов линияларини ишга туширади. Тошкент вилояти аҳолисига транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш мақсадида 1000 та янги автобус харид қилинади.
Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти компанияси пойтахтда иситиш мавсуми қандай шароитларда бошланиши ҳақида маълумот берди. Қаттиқ совуқ ва узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли пойтахт аҳолиси иситиш тизимини ишга тушириш санаси ҳақида саволларга дуч келмоқда.
Лондонда шахмат бўйича «WR Chess Masters» мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтган Нодирбек Абдусатторов чорак финалда франциялик Максим Ваше-Лаграв билан тўқнаш келади.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида "Ўзенергоинспекция" томонидан энергетика объектларида электр қурилмаларининг техник эксплуатациясини назорат қилиш тадбирлари ўтказилди. "Ўзенергоинспекция" матбуот хизматининг маълум қилишича, подстанциялар ва трансформатор пунктларидаги контактлар ва болт бирикмаларининг вужудга келадиган чўғланишини аниқлаш мақсадида ҳудудларда иссиқлик визуализацияси ўтказилган.
Суд чиқарилган қарорни ўзгартириб, уларга берилган жазони енгиллаштирди. 9 октябрь куни "Абока 2" қўшиғи учун клип олган блогерлар 15 суткага қамалиб, жаримага тортилгани ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар қилишича, бугун, 15 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди апелляция инстанцияси юмористик клипи учун ҳибсга олинган brbalo мусиқий гуруҳи аъзоларига нисбатан ҳукмни ўзгартирган.
Давлат раҳбари бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Қўлга олинган шахс тангаларни $67 мингга сотаётган бўлган. Тангаларни олаётган шахс эса уларни Қирғизистонга олиб бориб сотишни режа қилган.
Тошкентда франциялик олим, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Жан Тирол билан очиқ маъруза ташкил этилди. Тошкентда 14 октябрь куни франциялик олим, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Жан Тирол билан очиқ маъруза ташкил этилди.
Бетербиевнинг мураббийи боксчи янги унвон учун вазнини ўзгартириши мумкинлигини айтди. "Агар камар варианти бўлса, Артур вазн тоифасини ўзгартириши мумкин", деди Бетербиевнинг мураббийи Марк Рэмси.
Хабар берганимиздек, ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев кейинги жангини 2 ноябрь куни ўтказади. Унга АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги "Theatre at Virgin Hotels" мажмуасида ташкил этиладиган бокс оқшомида америкалик Дэвид Стивенс рақиблик қилади.
Британиялик супероғир вазн тоифаси боксчилари Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа ўртасидаги реванш жанги тасдиқланди.Ушбу жанг 2025 йилнинг 22 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади.
Машҳур россиялик боксчи Дмитрий Биволнинг собиқ рафиқаси Екатерина Бивол ундан омма олдида 200 миллион рубл ва Санкт-Петербург марказидан иккита квартира талаб қилди. “Димасик, болаларингга Санкт-Петербург марказидан квартира сотиб ол.
Самарқанд шаҳрида "SAMARKAND MARATHON 2024" халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан қўшимча йўловчи поезди йўлга қўйилди. Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида "SAMARKAND MARATHON 2024" халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 1-2-3-4 ноябрь кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.