Ҳукумат қишлоқ хўжалиги қолдиқларини ёқишни тақиқлади ва йўлларда машиналар сонини камайтириш учун бепул жамоат транспортида юришни эълон қилди. Бангкок ҳукумати ҳаво ифлосланиши ҳаддан ташқари юқори бўлганлиги сабабли 350 дан ортиқ мактабни ёпиб қўйди ва бир ҳафта давомида жамоат транспортида бепул юришни эълон қилди.
 “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров уйларни иситиш ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланишни тўхтатиб, уни электр энергиясига алмаштиришни таклиф қилди. Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб фуқароларга иш ўрни яратиш мумкин.
 Хабарингиз бор, мамлакатимизда спортнинг футзал турини янада ривожлантириш, Осиё ва Жаҳон миқёсидаги муваффақиятлари салмоғини ошириш, футзалнинг оммавийлигини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Янги ташкил топган федерацияда қатор тайинловлар амалга оширилди.
 Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси мазкур тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи чекланмаслиги ҳақида якдил хулосага келди. Фуқароларнинг ИИО ходимларини фото ва видеога тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
 Қиз эркакнинг автомобилига йўловчи сифатида ўтирган. Ҳайдовчи эркак эса унинг оёқларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
 Шавкат Мирзиёев 23 январь куни Европа кенгашининг янги президенти Антониу Кошта билан илк марта телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Суҳбат чоғида икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
 World Boxing ташкилоти 2025-йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди. Унда 4 та Жаҳон кубоги босқичи, 1 тадан Жаҳон челленж турнири ва дунё биринчилиги кўрсатиб ўтилган.
 Президент мазкур масалада таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бугун, 23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
 Президент раислигида ўтган йиғилишда пудратчилар ўртасида қурилиш маданиятини тубдан ошириш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистонда фойдаланишга топширилган уйлар бўйича кўплаб камчиликлар аниқланган.
 Қурувчи ташкилотлар томонидан объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди. Айни дамда Шавкат Мирзиёев иштирокида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
 Президент Дональд Трамп фармонига кўра, ҳусийлар гуруҳи хорижий террорчилик ташкилоти сифатида тан олинади. АҚШ президенти Дональд Трамп Яман шимолида ҳукмрон бўлган ҳусийлар ҳаракатини хорижий террорчилик ташкилоти сифатида қайта тан олиш жараёнини бошлаб берди.
 Федерал ҳукумат АҚШ жанубий чегарасидан ноқонуний муҳожирларни репатриация қилиш ва чиқариб юбориш учун зарур чораларни кўриш ваколатига эга бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп федерал ҳукуматга ноқонуний мигрантларнинг мамлакат жанубий чегарасини кесиб ўтишига қарши чоралар кўришга имкон берувчи фармонни имзолади.
 Болаларга кўрсатилган иккита заҳарли кобра мусодара қилиниб, Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бошқармасининг экологик назорат тезкор гуруҳи томонидан боғчалардан бирида илонлар билан боғлиқ шоу-дастур билан боғлиқ вазият ўрганилган.
 Экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлашга эътибор кучайтирилади. Айни дамда Олий Мажлис Сенатида учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
 Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — «Чиноркент» бекатигача узайтирилди. Аввалроқ, “Тошкент -Хожикент -Тошкент” йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилиши ҳақида хабар қилган эдик.
 Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.Маросим 22 январь куни Тошкентда бўлиб ўтди.
 Апрель ойида Самарқандда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашув якунлари бўйича хабарида маълум қилди.
 Ҳоким Шавкат Умрзоқовнинг миллийликни кенг тарғиб қилишга қаратилган қарори эълон қилинди. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг 21 январь куни "Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
 “Миллий тикланиш” партияси аъзолари маҳкумларнинг қонунга бўйсунишини рағбатлантирувчи нормаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.
 Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
 “Катта Дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби, сербиялик теннисчи Новак Жокович 2025 йилги Australian Оpen мусобақасининг ярим финалига чиқди.Муросасиз кечган чорак финал учрашувида у 4 карра Grand Slam турнири ғолиби, испаниялик теннисчи Карлос Алькарасни 4:6, 6:4, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди.
 Президент “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорга кўра, Университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда: – ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш; – рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; – ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш; – ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт-шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш; – ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш; – тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.
 20 январь куни «Ўзбекэкспертиза» кузатув кенгашининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Акром Василов ташкилот бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
 UFC 311 турнири якунига кўра, спортчиларнинг гонорарлари миқдори эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик MMA жангчиси Гусков умумий ҳисобда 86 минг долларга эга чиқди.
 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.Президент матбуот котибининг ёзишича, давлат раҳбари «қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади».
 Хабарингиз бор, икки карра Олимпиада чемпиони 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади.
 Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон картошка экспортини чеклаши ортидан Ўзбекистонда картошка нархи ошгани юзасидан муносабат билдирди. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қозоғистон картошка экспортига чеклов қўйгани, бу эса Ўзбекистонда картошка нархининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши ҳақида хабарлар айланмоқда.
 Президент мактабининг икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Президент номидан автомобиль совға қилинди. Абу-Даби шаҳрида "Zayed Sustainability Prize» танлови ўтказилди.
 Сенат сўровидан сўнг ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан автомактабларга лицензия бериш масаласи ижобий ҳал қилинди. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуратов томонидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига сенатор сўрови юборилган эди.
 Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Маълум қилинишича,“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.