Теннис. Shanghai Masters'да сенсация содир бўлди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда. Кутилмаганда дунёнинг иккинчи ракеткаси Карлос Алькараз мусобақанинг 1/4 финалида ATP рейтингида 33-ўринни эгаллаб турган чехиялик Томаш Махачга 6/7(5), 5/7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Тошкентда ўз уйида наркотикларни сақлаб келаётган шахс қўлга олинди — видео

Унинг уйидан салкам 16 кг наркотик моддалар ва пневматик қурол топилди. ИИВнинг хабар қилишича, Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Сергелидаги омборда содир бўлган портлаш айбдорларига суд ҳукми ўқилди

4 нафар судланувчига жазо тайинланди. Умумий етказилган зарар миқдори 282 млрд сўмни ташкил қилиб, у айбланувчилардан ундирилиши белгиланди.

Прокуратура тизимида Сунъий интеллект имкониятлари жорий қилинади

Бош прокуратурада бўлиб ўтган йиғилишда прокуратура тизимидаги масъул ходимлари ва бошқалар иштирок этишди. Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни "Маънавият куни" этиб белгиланган.

9 ой давомида 480 нафарга яқин олтмиш ва етмишвойлар фарзандли бўлишди

20 ёшгача фарзанд кўрган оналар сони эса 104,5 минг нафарни ташкил қилмоқда. Адлия вазирлигининг берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3-чорагида республика бўйлаб 179 425 та никоҳ қайд этилган.  30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида никоҳлари — 149 814 та (Самарқанд вилоятида энг кўп қайд этилган).

Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган 47,2 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ Сурхондарё ва Фарғонада наркотикларни қўшни давлатлардан олиб ўтган шахсларни қўлга олди. Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1971, 1974, 1985 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистондан 10 кг. 50 гр.

Бухорода туғуруқхонада бемор аёлнинг қариндошлари жанжал кўтариб, ойналарни синдириб ташлади — видео

Жанжал кўтарганлар аёлни олиб кетиш учун шифохона ходимлари томонидан пул талаб қилинганини важ қилиб жанжал кўтарган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда туғуруқхонадаги аёлнинг қариндошлари ойнани синдириб, чиқариш учун пул талаб қилаётгани акс этган видеолар тарқалганди.

Афсонавий теннисчи Рафаэль Надаль фаолиятини якунламоқда!

Рафаэль Надаль фаолиятини якунлаётганини эълон қилди: 38 ёшли испаниялик теннисчи ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Дэвис кубогидан сўнг профессионал ўйинни тўхтатади. Надаль 22 карра катта шлем турнирлари чемпиони, икки карра Олимпиада чемпиони ва 63 та турли турнирлар ғолиби ҳисобланади.

Қашқадарёда пахтага чиқмаганларга болалар пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси жазоланди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, маҳалла раисини жавобгарликка тортди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Тошкентда мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи 375 минг сўм жаримага тортилди

Ўқувчилар синфхонага мушук олиб кирган, бироқ ўқитувчи уларни чалғимасин, дея деразадан отиб юборган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлганлиги акс этган хабарлар тарқалди.

Қашқадарёлик тик-токер Сардор Гангстерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — видео

Аввалроқ, у қиз фарзанд кўрмаслигини, хотини қиз туғса чиқиндига ташлаб юборишини айтиб видео чиқиш қилган эди. Ижтимоий тармоқларда хотин қизларнинг қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлаган тик-токернинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистон элчихонаси тўфон туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган Флорида штатида яшовчи ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Ўзбекистон фуқароларига штатга "Милтон" тўфони ёпирилиши муносабати билан эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади. АҚШнинг Флорида штатидаги 51-шаҳарда "Милтон" тўфони келиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Президент Бухородаги янги халқаро аэропорт қурилиши билан танишди

Давлат раҳбари мазкур аэропортда соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади. Жорий йилнинг 9 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти қурилишига оид тақдимот билан танишди.

Болалар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди!

Ҳеч кимга сир эмаски, собиқ иттифоқ даврида меҳнат қилиш ҳар бир фуқаронинг мажбуралар ияти ҳисобланган ва бунинг учун инсонлар таъқибларга учраганлигини ота-боболаримизнинг ҳикояларида эшитганмиз. Холбуки, меҳнат қилиш бу инсоннинг мажбурияти эмас – балки ҳуқуқидир.

Қозоғистон 2027 йилда дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мамлакат туризм ва спорт вазири Эрбол Мирзабосинов Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер билан учрашди. Учрашув давомида Қозоғистонда дзюдони ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришилди, бундан ташқари, Қозоғистонда Халқаро дзюдо федерацияси академиясининг ваколатхонасини очиш белгилаб олинди.

UFC уч нафар жангчига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

Бугун UFC'ни уч нафар аралаш якка кураш усталари тарк этди. UFC Roster Tracker манбасининг хабар беришича, таниқли Овинс Сэйнт Прю (15-13 UFC), Карл Уильямс (3-1 UFC) ҳамда Клейдсон Родригес (1-3 UFC) эндиликда мазкур лигада жанг қилмайди.

ММА. Перейра кетма-кет учинчи ҳимоя жангига қарамай, P4P рейтингида биринчи ўринга чиқа олмади

UFC вазн тоифасидан қатъи назар рейтингни янгилади. Унга кўра, Ислам Махачев етакчиликни сақлаб қолди.

Стол тенниси. Осиё чемпионатининг жамоавий дастурида қизларимиз 12-ўринни эгаллади

Қозоғистонда ўтаётган стол тенниси бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кунда қизларимиз жамоавий дастурдаги иштирокларини якунлашди.

Мадримов, Жалолов ва Аҳмадалиев Дмитрий Биволни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ар-Риёд шаҳрига боради

Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.Собиқ жаҳон чемпионлари Исроил Мадримов ва Муроджон Аҳмадалиев, шунингдек, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Дмитрий Биволни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ар-Риёд шаҳрига боради.

Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди

У 40 минг АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.

“Тошкент йўлбарси”нинг 75 йиллиги бокс дарғалари билан нишонланди

2 октябрь куни “Тошкент йўлбарси” номи билан шуҳрат қозонган афсона, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик биринчи боксчи Руфат Рисқиев қутлуғ 75 ёшни қарши олган эди. Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ушбу юбилейга бағишланган тадбир ўтказилди.

Ўзбекистонда бу йилги пахта терим нархи белгиланди

Аввал ҳар бир килограмм учун 1500 сўмдан тўлаб келинган бўлса, эндиликда бу нарх оширилди. Тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди.

Жаҳон банки Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини яхшилаш учун тафсиялар берди

Ҳисоботда ҳаво ифлосланишининг салбий оқибатлари, аҳоли саломатлигига зарар етказувчи асосий омиллар ва ҳавони тозалаш бўйича устувор чора-тадбирлар келтирилган. Жаҳон банкининг “Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини баҳолаш ва Ўзбекистонда ҳаво сифатини бошқаришни такомиллаштиришнинг йўл харитаси” ҳисоботи Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатининг кенг кўламли диагностика таҳлилини тақдим этади.

ОТБ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш учун $15 млн ажратди

Янги электр узатиш линияси минтақа мамлакатлари ўртасида электр энергияси экспорти ва импортини оширади ва энергия таъминотида юзага келиши мумкин бўлган узилишларнинг олдини олади. Тожикистондаги “Сўғд” подстанцияси билан Ўзбекистондаги “Сирдарё” нимстансияси ўртасида 22 километрлик 500 киловольтлик янги электр узатиш линияси қурилади.

Конор янги бизнесга қўл урди

Ирландиялик аралаш яккакураш устаси, икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгргегор навбатдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлади. У тамаки ишлаб чиқариш ва уни сотиш бизнесини йўлга қўйди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди. "Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Абдурашитов Нурболдан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган “Дростанолон, Тренболон” моддалари борлиги аниқланган.

Бивол вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчиларни санади

Жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчиларни санаб ўтди. "Александр Усик, Теренс Кроуфорд, Наоя Иноуэ ва Жервонта Дэвис.

Топурия UFC 308 жанглари ҳақида гапирди

UFC`нинг ярименгил вазн тоифасидаги чемпиони Илия Топурия UFC 308 турниридаги жанглар ҳақида гапирди. "Мен билан жуда қийин бўлади.

Термиз шаҳрида ўтказиладиган халқаро кураш мусобақаси кечиктирилди

15-19 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “World Series Pro” халқаро турнирининг финал босқичи ҳамда Ал Ҳаким Ат-Термизий халқаро мусобақаси ўтказилиши хабар қилинган эди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур ахборотга расмий муносабат билдириб, нуфузли халқаро турнирларни ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик жараёнлари якунига етказилмагани сабабли кураш мусобақасини ўтказиш санаси кечиктирилганини хабар қилди.

Нурсултон Рўзибоевнинг жанги бекор қилинди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ва россиялик Ринат Фахретдинов ўртасидаги 26 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирган жанг бекор қилинди. Бунга Нурсултоннинг жароҳати сабаб бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.