Ҳужжатлар орасида миграция, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш, транспорт ва яна қатор ҳужжатлар бор. Самарқанд шаҳрида ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бугун Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бу турда Вьетнамга қарши дона сурган бўлса, қизларимизга Болгария рақиблик қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни Кўксарой қароргоҳида Париждаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди. Унда сўзга чиққан Асила Мирзаёрова ўз мақсадлар ҳақида гапирди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларининг бирида бир фуқаро бошқа фуқарони урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, расмий муносабат билдирилди.
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эстонияга қарши Дэвис кубогининг World Group II босқичидаги иштирокини бошлади. Дастлаб иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин Марк Лаялга қарши баҳс олиб борди.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Этика комиссиясининг Апелльяция палатаси вақтинчалик аъзоликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилди. У 45 минг евро жарима билан алмаштирилди.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бугун Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ғалабали юришни давом эттиришди.
RCC Boxing Promotions компанияси раҳбари Герман Титовнинг айтишича, WBO Россия боксидан санкцияни олиб ташлашга яқин. "Мен WBA конгрессига бордим, Россиядан санкцияларни олиб ташланишига эришдим, кейин эса IBFдан ҳам шундай натижа бўлди.
Давлат раҳбари ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган спорт турларини янада кенгайтиришга эътибор қаратишни таъкидлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 сентябрь куни XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашди.
ФИФА футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан "Humo arena" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади Футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтишидан барчанинг хабари бор. Марказий Осиёда илк бор бўлиб ўтадиган мазкур мусобақа 14 сентябрда бошланиб, 6 октябргача давом этиши режалаштирилган.
Айни кунларда теннис бўйича Дэвис кубогининг World Group II босқичидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақадаги иштирокини бошлайди.
Енгил вазн тоифасида WBC чемпиони Шакур Стивенсоннинг 12 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказилиши лозим бўлган жанги бекор қилинди. Бу ҳақда у ҳамкорлик қилувчи Matchroom Boxing промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Татаристоннинг Қозон шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Оқшомининг марказий жангида WBC Silver камарининг собиқ эгаси, ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров мезбон боксчи Антон Зайцевга қарши рингга кўтарилди.
Фармонга кўра, мазкур маблағ эвазига пойтахтдаги кўп квартирали турар жой фонди, иссиқлик, ичимлик суви объектлари, электр ва газ таъминоти тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
12 сентябрь куни Будапештда ўтаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 2-тур баҳсида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Миср вакиллари билан куч синашди. 2-турда эркаклар терма жамоамиз Миср жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Қорақалпоғистонлик фуқаро Gentra автомашинасини сотиб олганига 5 ой бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлиги, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилган. "UzAuto Motors" АЖ ва унинг дилерларига автомобиль етказиб бериш соҳасидаги қонунбузилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи, WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турган Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Теренс Кроуфорд ҳақида гапирди. “Ҳеч нарса деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича концепция ва таклифлар ишлаб чиқилди. Давлатимиз раҳбари 2023-йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарёга ташрифи доирасида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича зарур топшириқларни берганди.
Google Динг Лижэн ва Доммаражу Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳси учун титул ҳомийга айланди. "Ушбу муҳим ҳамкорлик шахмат бўйича жаҳон чемпионатига биринчи марта жаҳон технология етакчиси ҳомийлик қилиб, спортнинг қамрови ва таъсири бўйича янги стандартни белгилаб берди", — дейилади Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) баёнотида.
Шикастланган хонадонлар аҳолиси вақтинча қариндошлари ёнига ва "Қорасув" массивидаги кўп қаватли уйлардан бирига кўчирилди. Жорий йилнинг 9 сентабр куни Самарқандда Беруний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан бош котибнинг оила аъзолари Туркияда дам олди. Прокуратура ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд талон-торож қилинганини аниқлади.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик аралаш якка кураш устаси Конор Макгрегор 2024 йилда жанг қилмайди. Бу ҳақда UFC раҳбари Дана Уайт New York Post Sports нашрига маълум қилди: "Конор 2025 йилнинг бошида жанг қилади.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-тур ўйинлари Ўзбекистон шахматчилари учун муваффақиятли якунланди. Мусобақанинг 1-турида эркаклар терма жамоамиз Тринидад ва Тобаго билан, аёллар терма жамоамиз эса Гаити билан куч синашди.
Хорижга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган фуқаро 3 нафар вояга етмаган фарзандига алимент пулларини олдиндан тўлашга рози бўлган. Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида 3 нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси 2 млрд сўмга яқин алимент пулларини тўлаб берди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати.
Ушбу чегара божхона постида расмийлар иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди. Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистоннинг "Учқўрғон-автойўл" ва Қирғизистоннинг "Кенсай-автойўл" назорат-ўтказиш пункитининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар, Олимпиада кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ҳозирги кунда Ўзбекистондаги энг кучли боксчиларни санаб ўтди. “Уч нафар боксчини санашим керакми?”, — дейди Шаҳрам Фазлиддин Ғойибназаровнинг саволига жавобан.
Мексикалик профессионал боксчи, ярим енгил вазн тоифасида WBO камари соҳиби Рафаэль Эспинозанинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди. У собиқ жаҳон чемпиони, кубалик Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини икки давлатга ҳаракатланиши учун “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади. Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади.
Жами 23 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган. Кафе фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан айрим маҳаллалар Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда. Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Янги Тошкент ҳудудига бир нечта маҳалларлар қисман ўтказилмоқда. Юқори Чирчиқ туманидан қисман 11 та маҳалла: "Истиқлол", "Гулобод", "Наврўз", "Қорасув", "Оқ овул", "Жумабозор", "Нурли йўл", "Фаровон", "Янги ҳаёт", "Саховат" ва "Қизилсой" МФЙлар Ўрта Чирчиқ туманидан эса қисман 3 та маҳалла: "Мустақиллик" МФЙ, "Янги Турмуш" МФЙ, "Машъал" МФЙ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.