Ёш юнон-рум курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Болгариянинг Самоков шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўтказилмоқда. Ортда қолган кун терма жамоамиз ҳисобига яна бир медаль қўшиб қўйилди.

Ўзбекистон U16 терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди

Колумбияда 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутуншахмат олимпиадаси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси битта таркиб билан иштирок этди.

Артур Гулиев — икки карра жаҳон чемпиони!

Артур Гулиев — икки карра жаҳон чемпиони! Милан шаҳри (Италия) мезбонлик қилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

Туркманистонга ташрифнинг маданий дастури доирасида 22 август куни Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев биргаликда «Аваза» конгресс маркази ёнидаги махсус майдонга ташриф буюрди.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига кўра, меҳмонларга «Галкиниш» миллий от спорти жамоаси ахалтака зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилди.

Хусан Абдувохидов Пахтакор тумани ҳокими в.б. бўлди

Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими лавозимига Хусан Бўлтакович Абдувохидов тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.22 август кунги Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳам иштирок этди.

Мадвазирлик Озодбек Назарбековнинг Kokand University ролигидаги иштирокига изоҳ берди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ташкилот раҳбари Озодбек Назарбековнинг ёшларга Kokand University хусусий университетининг Андижон шаҳридаги филиалида ўқишни тавсия қилган видеосидаги чиқишига изоҳ берди.Вазирлик баёноти президент Шавкат Мирзиёев вазирлик ва идоралар раҳбарларига ёшлар билан мунтазам мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимлар таклиф этиш бўйича топшириқлар берган июнь ойи охиридаги учрашувни тилга олиш билан бошланади.

Суд одамлар учун шунчаки қарор чиқарадиган орган бўлиши керак эмас — Ўзбекистон ПА раҳбари ўринбосари

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Нодира Ҳакимова 21 август куни Шавкат Мирзиёевни суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимот билан таништирди.«Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида у сўнгги саккиз йил ичида суд тизимида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилганини айтди.

Спорт курашлари. Нигина Собирова жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиқди

Болгариянинг Самоков шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан яна бир хушхабар. Аёллар кураши бўйича кечган беллашувларда ҳамюртимиз Нигина Собирова бронза медалини қўлга киритди.

Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига Асилбек Ашуров ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

«Аваза» миллий туризм зонасининг Конгресс марказида Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда «Рақамли суд» тизими жорий этилади ва қоғозбозлик камайтирилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 август куни «Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.Ҳужжат қоғозбозлик ва инсон омили таъсирини камайтиришга, шунингдек, суд жараёнларини рақамлаштириш орқали фуқароларга қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.

Алишер Бобоев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент қарори билан Алишер Шукруллаевич Бобоев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Алишер Бобоев 1996 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура йўналишида таҳсил олган.

Тахмина Икромова Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатида яккалик кўпкураш йўналишининг ҳалқа ва тўпда машқ бажариш бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Тахмина Икромова ҳалқада 28.400, тўпда эса 28.300, жами 56.700 балл жамғарди.

Икки нафар енгил атлетикачимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлишди

Корея Республикасининг Мокпо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш турлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Ўзбекистоннинг Лихтенштейндаги биринчи элчиси тайинланди

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлинда) бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Дипломат валиаҳд шаҳзода Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди.

Депутатлар атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишга доир қонунга ўзгартиришларни концептуал маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 19 август куни бўлиб ўтган мажлисда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонунни биринчи ўқишда қабул қилди, дея хабар бермоқда парламент қуйи палатаси.Ҳужжатда «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга атом энергиясидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш, давлат органларининг ваколатларини аниқлаштириш, атом энергетикаси соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш, уни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар назарда тутилган.

Маданият вазири яна рекламада кўриниш берди — бу сафар университетникида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Kokand University хусусий университетининг реклама ролигида иштирок этди.4 июль куни университетнинг расмий саҳифасида вазир ёшларга университетнинг Андижондаги филиалига ўқишга киришни тавсия этаётган видео эълон қилинди.

Россиялик фигурали учувчилар Олимпиадада иштирок этишлари мумкин

Россиялик фигурали учувчилар Пётр Гуменник ва Аделия Петросян Пекинда 18—21-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари саралаш турнири иштирокчиларининг расмий рўйхатига киритилди. Рўйхат Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) сайтида эълон қилинди.

Спорт курашлари. Рустам Ассакалов жамоаси ЖЧга сифатли тайёргарлик кўряпти

“Классик” курашчиларимиз жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришяпти. Шу кунларда юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Республикасининг Владикавказ шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Озарбайжон — Туркманистон — Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун 22 август куни амалий ташриф билан Туркманистонга боради.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалга оширилади.

Месси дисквалификация қилинди

Камерунлик сузувчи Леоннель Месси Нгиши ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 50 метрга чалқанча сузиш мусобақасидан дисквалификация қилинди. Турнир Руминияда бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда айрим иш турларини экстерриториал кўриш жорий этилади ва судьялар ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 август куни суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимотни кўриб чиқди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тақдимотда одил судловнинг очиқлиги ва халқчиллигини ошириш, рақамлаштириш орқали аҳолига қулайлик яратиш, юқори малакали суд кадрларини тайёрлаш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Лихтенштейндаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Лихтенштейн князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) этиб тайинланган Дилшод Ахатов мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Учрашувда Лихтенштейн ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йил март ойида ўрнатилган дипломатик алоқалар ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга муҳим пойдевор бўлгани, Вадуцнинг Тошкент билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани таъкидланди.

Енгил атлетика. Анвар Анваров Бриллиант лига турнирида ғалаба қозонди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида енгил атлетика оламидаги нуфузли турнирлардан бири Бриллиант лига мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992 йилда туғилган ҳайдовчи “ГАЗ-3110” машинасида ҳаракатланаётиб, йўл қатнов қисмига чиқиб қолган 2019 йилда туғилган вояга етмаган Ҳ.М.ни уриб юборган.

Ўзбекистонда илк бор триатлон бўйича ҳарбийлар ўртасида ўтказилган “25 Жаҳон чемпионати”нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Жорий йилнинг 19—20-август кунлари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасида “25 Жаҳон чемпионати” бўлиб ўтди. Чемпионат Халқаро ҳарбий Спорт Кенгаши (CИСМ) раҳбарлигида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпиа қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил етилди.

Юбилей кўргазма мавсуми давом етмоқда: кузда Iteca Exhibitions билан

Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси баҳорда ўзининг 30-юбилей кўргазма мавсумини юқори халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилган бир қатор тадбирлар билан очди. Ушбу тадбирларда 69 мамлакатдан 74 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини жамлагди.

Президент тадбиркорлар билан ўтган очиқ мулоқотда энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан куни Янги Тошкентда бўлиб ўтган тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти чоғидаги нутқининг лингвистик таҳлилини эълон қилди. Бу ҳақда Gazetaʼга ИТИМ ахборот хизмати хабар берди.

Коста Цзюнинг ўғли икки дақиқа ичида WBO Inter-Continental чемпионлик жангида ғалаба қозонди

Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Коста Цзюнинг ўғли австралиялик боксчи Никита Цзю ярим ўрта вазн тоифасида (69,85 кг гача) WBO Inter-Continental чемпионлик камари учун кечган жангда шимолий македониялик Лулзим Исмоилийни техник нокаут билан мағлуб этди. Жанг Сиднейда бўлиб ўтди ва биринчи раундда якунланди.

Ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш. Экспертлар — Марказий Осиёда самарали ҳамкорликнинг асосий шартлари ҳақида

Тошкентда «Марказий Осиё — умумий ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш макони» VIII Марказий Осиё экспертлар форуми бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан ташкил этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.