5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги «Пердана Путра» ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Давлат раҳбарини Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар берди Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати.Куала Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Хидиров Алишер Бўриевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Алишер Хидиров ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлади.
3 февраль куни президент, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда мудофаа вазири қўшинлар жанговар шайлиги ва салоҳиятини ошириш, қисм ва бўлинмаларни ҳар томонлама тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳисобот берган.
Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4−5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф доирасида Куала-Лумпур шаҳрида Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси (қароргоҳи Венада) этиб тайинланди. У Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи томонларнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда 31 январь куни Олмаотада бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.
Бош вазир Абдулла Арипов 31 январ куни бўлиб ўтган Digital Almaty 2025: Industrial AI форумида Ўзбекистонда сунъий интеллектни (СИ) ривожлантириш стратегиясини тақдим этди (видео).Форум 31 январдан 1 февралга қадар Олмаота шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Шавкат Мирзиёев 30 январь куни «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.Ҳужжат давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Қонунчилик палатасининг 31 январь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилди.Мажлисда депутатлар кодекс лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида масъул органларнинг ваколатлари, вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, сувдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартларини соддалаштириш, сувни истеъмолчилар орасида тақсимлашнинг янги механизмлари жорий этишга алоҳида аҳамият қаратгани қайд этилди.
31 январь куни Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамаси бўйича онлайн учрашув ўтказилди, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Томонлар бу ўзгаришни фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни бир-бирига топширади, қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди, деб хабар бермоқда 24.kg.Қирғизистон бош прокурори ўринбосари Умуткан Конкубаева депутатларга Ўзбекистонда 42 нафар Қирғизистон фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтаётганини маълум қилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Вашингтон шаҳридаги Рональд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат юзасидан АҚШ президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.Давлат раҳбари матбуот котибининг ёзишича, президент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
Тошкентда қурилиши якунланаётган Ислом цивилизацияси маркази «нафақат ўтмиш ҳақида ҳикоя қиладиган, балки тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган, тараққиётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ақл-тафаккур маркази»га айланиши керак. Бу ҳақда чоршанба куни марказга ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
Давронбек Саттаров Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.У ҳокимга туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалаларида ёрдам беради.
Ўзбекистон кам энергия сарфлайдиган ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган тармоқларни ривожлантириш орқали ресурс тежайдиган иқтисодий моделга ўтади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Охирги уч йилда жойларда 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилди, 35 та кичик ГЭС қурилди.
«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида компаниянинг бошқарув раиси лавозимига Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович сайланди, деб хабар берди компания ахборот хизмати.Дусмуратов Мирзанозим Мирзабекович 1956 йил Тошкент вилоятида туғилган.
Шерхон Йўллиевич Алламуротов Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов 2024 йилнинг апрелидан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганини билдирди.
Иззатулла Нигматуллаевич Зиявиденов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати. Бу лавозимда у Бобуржон Абдураҳимов ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь президенти Александр Лукашенкони 26 январь куни бўлиб ўтган президент сайловидаги ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўл маъмуриятлари Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўлидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартномани узайтиришга келишиб олди, дея хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти шуъба корхонаси ҳисобланган «Согдиана транс» МЧЖ темирйўл линиясига хизмат кўрсатувчи оператор сифатида сақланиб қолади.
25 январь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ташриф билан Ўзбекистонда бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Амирсой курорт мажмуасида Қирғизистон етакчиси билан норасмий учрашув ўтказди.
Ўзбекистон президентининг 2025 йил 23 январдаги фармойиши билан суд тизимида қатор тайинлов ва ловозимдан озод этишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Олий суд Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.
Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Улуғбек Раҳимов бир пайтда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳам ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёев 23 январь куни Европа кенгашининг янги президенти Антониу Кошта билан илк марта телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Суҳбат чоғида икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.Маросим 22 январь куни Тошкентда бўлиб ўтди.
Апрель ойида Самарқандда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашув якунлари бўйича хабарида маълум қилди.
Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
20 январь куни «Ўзбекэкспертиза» кузатув кенгашининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Акром Василов ташкилот бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.