Чўлпонота шаҳридаги «Руҳ Ордо» маданият марказида Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Ўзбекистон — Қирғизистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июль — 1 август кунлари Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Шу йил январь ойида Чирчиқдаги ихтисослаштирилган боғчада имконияти чекланган болалар уриб, калтакланди. Бир ойдан кейин Фарғонадаги давлат боғчасида 6 ёшли боланинг бутун бадани ток уриши оқибатида жиддий куйди.
Швейцария Федерал жиноят ишлари суди хусусий Lombard Odier банкини пул ювишнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўрмагани учун 3 миллион швейцария франки (тахминан 3,7 миллион доллар) жаримага тортди. Банкнинг собиқ ходими 24 ой муддатга шартли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди, 400 миллион франкдан ортиқ миқдордаги активларни мусодара қилишга қарор чиқарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Финляндия, Португалия, Аргентина ва Гамбиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 27 июль куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистонга янги тайинлаган фавқулодда ва мухтор элчиси Рашад Эйниддин ўғли Мамедов ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, дея хабар бермоқда вазирлик.У мазкур лавозимда 2012 йилдан буён ишлаб келаётган Гусейн Гулиев ўрнини эгаллади.
Тизимдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исакулов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 27 июлдаги селекторда маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Беларусга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нуриддин Ёқубжонович Мамажонов Минск шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини барқарорлаштириш бўйича махсус штаб ташкил этилади, унга энергетика вазири Шерзод Ходжаев бошчилик қилади. Бу ҳақда 27 июль куни ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Ўзбекистон энергетика соҳасида муаммо маблағда эмас, тизимнинг бошқарувида, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишда.Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда энергетика соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади.
Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон энергетика вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати тегишли фармонни хабар қилди.
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг қарийб 24,2 мингтаси, ёки умумий сонининг қарийб 29 фоизи эълон қилинмаган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Gazeta`га маълум қилди.
Президентнинг тегишли қарорлари билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбарияти ўзгарди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари 22 июль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказмасдан жойлаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқуллади, дея хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.Ички ишлар вазири ўринбосари Диёрбек Сатторовнинг таъкидлашича, дастлабки беш ойда Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар оқими 27 фоизга ошиб, 5,5 миллион кишига етган.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов 20 июль куни президент ҳузуридаги тақдимотда давлат раҳбарига ажратилган маблағлар учун миннатдорлик билдириб, тизим аввал қандай ишлагани ҳақида сўзлаб берди.«Охирги йилларда фақат сувнинг ўзига 2 триллион 750 миллиард сўм фақат Қашқадарё учун маблағ бергансиз.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 июль куни имзолаган фармонига кўра, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Камоловна Нарбаева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди. Бугун у 70 ёшини нишонламоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малайзия элчиси Рафеда бинти Абдул Азиз ва Покистон элчиси Муҳаммад Мудассир Типудан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бахтиёр Саидов ва Рафеда бинти Абдул Азиз Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистонда қиймати деярли 2,2 миллиард долларга тенг бўлган янги Тошкент — Самарқанд пулли автомобиль йўли қурилиши бошланди. Йўл ишга туширилгач, шаҳарлар ўртасидаги йўл вақти 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради, дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев.
Қозоғистон президенти фармони билан Ерали Тугжанов мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Фермерлар билан ўтказилган йиғилишда давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилган Фарғона вилояти Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаровга ҳайфсан берилди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.Июнь ойида ижтимоий тармоқларда унга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалганди.
Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ директори Акмалхон Ортиқовга нисбатан жиноят иши судга оширилди.Gazeta бу ҳақдаги маълумот Миробод тумани жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилиши тайинланган жиноят ишлари рўйхатида келтирилганига эътибор қаратди.
Президент 213 млрд долларлик инвестиция келишувлари ижроси устидан назорат ва дипломатик ваколатхоналар фаолиятини танқид қилди. Беларусдаги элчи инвестиция ва ташқи савдо масалаларига лоқайд муносабати учун лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистонда энг оғир 2000 та маҳаллада янги иш тизими жорий этилмоқда. Ҳокимлар электр, газ, йўл ва сув билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун жавобгар бўлади.
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Gazeta`га ҳукуматдаги манба маълум қилди.
Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Алишер Аброрович Усмонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 17 июль куни кечқурун Kun.uz ва «Дарё» ўз манбаларига таяниб хабар берди.
2026 йилнинг биринчи ярмида фуқаролардан ёқилғи-энергетика соҳасига оид 39 200 та мурожаат келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 800 та ёки 26,1 фоизга кам.
184 та маҳаллада бир ой ичида ижтимоий реестрга киритиш бўйича фуқаролардан келган 2 минг аризанинг барчаси асоссиз рад қилинган. Оқибатда эҳтиёжманд оилалар ижтимоий ёрдам олиш, фарзандини боғча ва тўгаракка бериш каби кафолатланган хизматлардан фойдалана олмаган.
Тармоқларда Афғонистон фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазири шайх Муҳаммад Холид Ҳанафий Ўзбекистон ҳақида танқидий баёнот бергани, жумладан, мамлакатда исломнинг фақатгина номи қолганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси бу вазият юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши билан президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.