Полковник Шавкат Наврузович Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади.
Шавкат Мирзиёев 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар ўртасидаги ортиқча ҳашамат ва дабдабани кескин танқид қилди.«Коррупцияни енгиш учун, биринчи навбатда, унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган «ўқ илдизларини» қуритишимиз шарт.
Президент Шавкат Мирзиёев айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Президент Шавкат Мирзиёев айрим ҳудудлар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Президент Шавкат Мирзиёев бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Шавкат Мирзиёев бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларни олдига аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида давлат харидлари, банк, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва таълим соҳаларида рақамлаштириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалган.
Президент Шавкат Мирзиёев хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Полковник Равшан Иркинович Султанходжаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.У 2023 йил август ойидан буён Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Президент қарори билан Хуршид Тўлқинбоевич Сотиев фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Хуршид Сотиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари — Қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.Азамат Мирзаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йил ноябрь ойидан Навоий вилояти прокурори, унгача Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
4−5 март кунлари Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида маълум қилинди.
Генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Президент фармони билан Азиз Анварович Тошпўлатов Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди.
2023 йилдан буён Италиядаги элчи лавозимида ишлаб келаётган Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Ўртаер денгизидаги орол давлат — Мальтадаги биринчи элчиси бўлди.«Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, Абат Файзуллаев Малта президенти Мириам Спитери Дебонога ишонч ёрлиқларини топширди.
Биз қизиқ даврда яшаяпмиз ва 2025 йил бизга яна кўплаб кутилмаган совғалар тайёрлаётганга ўхшайди.Биласизми, нимаси аламли?
Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.«Суднинг одиллиги ва халқчиллигининг тагида бир нарса — рақамлаштириш ётибди.
Сирдарё вилояти Оқолтин туманига Хуснитдин Сувонов Яхшиликович ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг Telegram саҳифасида маълум қилинди.
Сирдарё вилояти Сирдарё туманига Азизбек Турдимуродов Махамматқул ўғли ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг Telegram саҳифасида маълум қилинди.
Джураев Олимжон Уразалиевич Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, экспорт ҳамда қатор соҳалар бўйича қолоқликка йўл қўйилаётганлигини таъкидлади.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонда сўнгги йилларда юз берган ўзгаришларни «мўжиза» деб атади. Бу ҳақда у чоршанба куни президент Шавкат Мирзиёев билан Тошкентга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
27 февраль куни халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Абдурахим Абдулхамидович Умаров Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар берди Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.Абдурахим Умаров мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
26 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда музокаралар якунларини баҳолади.Шавкат Мирзиёев ҳамкасби билан транспорт алоқасини ривожлантириш масалалари, жумладан, Термиз-Мозори Шариф — Кобул — Пешовар Трансафғон темирйўли лойиҳасини муҳокама қилганини таъкидлади.
Фахриддин Бахтиярович Кушаков Сирдарё вилояти ҳокимининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу бўйича 27 февраль куни Эркин Турдимовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Бобур Саломович Исмаилов Жиззах вилояти Солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Уфук Улуташдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Вазир бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Самарқанд вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Махсуд Эркинович Буранов Нуробод тумани ҳокими бўлди.
Аброр Хидиров Сирдарё вилоятиҳокимининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу бўйича 26 февраль куни Эркин Турдимовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.