Фермерлар билан ўтказилган йиғилишда давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилган Фарғона вилояти Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаровга ҳайфсан берилди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.Июнь ойида ижтимоий тармоқларда унга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалганди.
Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ директори Акмалхон Ортиқовга нисбатан жиноят иши судга оширилди.Gazeta бу ҳақдаги маълумот Миробод тумани жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилиши тайинланган жиноят ишлари рўйхатида келтирилганига эътибор қаратди.
Президент 213 млрд долларлик инвестиция келишувлари ижроси устидан назорат ва дипломатик ваколатхоналар фаолиятини танқид қилди. Беларусдаги элчи инвестиция ва ташқи савдо масалаларига лоқайд муносабати учун лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистонда энг оғир 2000 та маҳаллада янги иш тизими жорий этилмоқда. Ҳокимлар электр, газ, йўл ва сув билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун жавобгар бўлади.
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Gazeta`га ҳукуматдаги манба маълум қилди.
Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Алишер Аброрович Усмонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 17 июль куни кечқурун Kun.uz ва «Дарё» ўз манбаларига таяниб хабар берди.
2026 йилнинг биринчи ярмида фуқаролардан ёқилғи-энергетика соҳасига оид 39 200 та мурожаат келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 800 та ёки 26,1 фоизга кам.
184 та маҳаллада бир ой ичида ижтимоий реестрга киритиш бўйича фуқаролардан келган 2 минг аризанинг барчаси асоссиз рад қилинган. Оқибатда эҳтиёжманд оилалар ижтимоий ёрдам олиш, фарзандини боғча ва тўгаракка бериш каби кафолатланган хизматлардан фойдалана олмаган.
Тармоқларда Афғонистон фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазири шайх Муҳаммад Холид Ҳанафий Ўзбекистон ҳақида танқидий баёнот бергани, жумладан, мамлакатда исломнинг фақатгина номи қолганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси бу вазият юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши билан президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саҳоват ойлиги» эълон қилинди. Бу ҳақда 16 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
«Маҳалла еттилиги»га ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, тозаликни сақлаш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган лойиҳалар учун 10 миллион сўмдан грантлар ажратилади. Бу мақсадлар учун 240 миллиард сўм миқдорида ресурс шакллантирилади, деб хабар берди президент Шавкат Мирзиёев 16 июлдаги йиғилишда.
Маҳалла раисларига хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншоотлари қуриш учун ерни аукционга чиқариш ваколати берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти 16 июль куни маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ва «маҳалла еттилиги» фаолиятини янгича ташкил қилиш юзасидан видеоселекторда маълум қилди.
Ҳудуддаги масалаларни ҳал қилиш учун ҳокимда ҳам, маҳалла раисида ҳам, умуман, «еттилик»нинг ҳар бир вакилида ресурс ва ваколат бор. Етишмаётган жиҳат масъулият ва ташаббускорликдир.
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши икки мамлакат яқинлашувидаги навбатдаги қадам бўлди. Gazeta экспертлар билан сўнгги йилларда Тошкент ва Минск ўртасидаги муносабатлар нега фаоллашгани, Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликдан қандай манфаатларни кўзлаётгани ва бу яқинлашувнинг чегаралари ҳақида суҳбатлашди.
Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Ҳутерер мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов у билан учрашди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида ишлаб келган Санъат Шакирович Жуманиязов Тошкент вилояти Янгийўл туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Беларусь фуқароларнинг рўйхатдан ўтмасдан мамлакатда бўлиш муддатини 3 кундан 10 кунгача узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Амир Султонов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга қилган расмий ташрифи якунларини шарҳларкан, маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга отаси — Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Қатар амирига, унинг оила аъзолари ва барча яқинларига, шунингдек, бутун Қатар халқига таъзия билдирган.
Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан Маданият вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Ҳасан Равшанович Салиҳов Ўзбекистон президентининг маданият масалалари бўйича вакили этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.
Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси I Халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Музаффар Муротович Камилов президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Музаффар Камилов март ойидан буён Президент администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистоннинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган элчиси Фурқат Сидиқов Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силвага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Мулоқот чоғида мамлакат президенти Ўзбекистонни истиқболли ва ишончли ҳамкор сифатида кўришини таъкидлаб, икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Ўзбекистон раҳбари ушбу ҳужжатни «ҳақиқий тарихий воқеа» деб атади.
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Gazeta’га ҳукуматдаги манба маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко 9 июль куни Минскдаги музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади, деб хабар берди БЕЛТА.«Бу — тарихий қадам.
Ўтган июнь ойида «планни ёпмасанг, тиқиб юбораман» дея фермерларга таҳдид қилган Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими интизомий жазога тортилганди. Худди ўша ойда Фарғонанинг Қува тумани ҳокимига тегишли экани айтилган, фермерни ҳақоратлаб, ерни мажбуран топширишга кўрсатма берилган аудио ҳам тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.