Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳрида содир этилган теракт оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди.
Ўзбекистон Қурбон ҳайити муносабати билан ва Афғонистоннинг сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолисига кўмак кўрсатиш мақсадида 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдамини Балх вилоятига етказиб берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Самарали давлат бошқарувисиз ҳеч бир соҳада натижага эришиб бўлмайди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев. Жума куни у БАА билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Сифатли давлат бошқаруви» дастури доирасидаги тақдирлаш маросимида нутқ сўзлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни ўқиш маданиятини ривожлантириш бўйича умуммиллий ҳаракатга старт берди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Тадбирда БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергави иштирок этди.
— ХХР раиси Си Цзиньпин бир неча кунлик фарқ билан Пекинда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путинни қабул қилди. Сизнингча, бу ташрифларни Хитой дипломатиясининг ягона мантиғи доирасида кўриб чиқиш керакми ёки бу шунчаки тўғри келиб қолган иккита мустақил йўналишми?
Болалар омбудсманига 2025 йилда 1934 та мурожаат келиб тушди, бу 2024 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп, ўшанда улар 1064 тани ташкил этганди. Рақамларни Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова Сенатнинг 19 майдаги мажлисидаги маърузасида келтирди.
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Янгибозор туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов «халқаро дипломатия саҳнасига» айланган Самарқанд ҳамда ушбу вилоятни бошқарган президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий йўли ҳақидаги янги кенг кўламли мақоласида давлат рамзлари мавзусига тўхталиб ўтди.Унинг фикрича, мустақилликка эришилганидан кейин ҳам мамлакат гербида пахта ва буғдой тасвирларининг сақлаб қолиниши аввалги тузум билан мафкуравий боғлиқликни акс эттирган.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 19 май куни бўлиб ўтган мажлисда қурилиш соҳасидаги коррупция, бюджет маблағларининг сарфланишидаги қонунбузилишлар ва сифат устидан назоратнинг етарли эмаслиги муносабати билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовга парламент сўрови юборди.Сенатор Зумрад Бекатова маъруза қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон март ойидан кейин Эронга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
20 майдан Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги — Боткен вилоятидаги учта назорат-ўтказиш пункти (НЎП) узлуксиз иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизматига таяниб, AKIpress ёзмоқда.
— Дональд Трамп ва Си Цзиньпин музокараларининг ташқи кўринишдан дўстона оҳангига қарамай, АҚШ ва Хитой ўртасидаги тизимли зиддиятлар сақланиб қолмоқда. Сизнингча, АҚШ-Хитой муносабатларининг эҳтимолий кескинлашуви Марказий Осиёга бирон-бир таъсир кўрсатадими?
Президент қарори билан Иброҳим Кенжабаевич Эргашев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Иброҳим Эргашев 1980 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Сенаторлар 19 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда қонун ҳужжатларига креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчаларни маъқуллади. Бу ҳақда Олий Мажлис юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
— Сизнингча, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ТДТ геосиёсий лойиҳа эмаслиги ва у ҳарбий альянсга айланмаслиги кераклиги ҳақидаги баёнотига нима сабаб бўлди?Газиз Абишев, сиёсатшунос: Менимча, Тоқаевнинг баёнотлари, шубҳасиз, Озарбайжон ва Туркиянинг ташаббусларига жавоб бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Бокуда ўтган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясида сўзга чиқиб, урбанизация жараёнлари глобал барқарорлик ва хавфсизликка бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари нутқи унинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликни тушунтиришда сўнгги йилларда «Фукидид тузоғи» ғояси энг оммабоп концепциялардан бирига айланди. Уни сиёсатчилар, дипломатлар ва таҳлилчилар тез-тез тилга олмоқда, терминнинг ўзи эса вақти-вақти билан ҳатто дунё етакчилари даражасидаги музокараларда ҳам янграмоқда.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17−18 май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев 15 май куни Туркий давлатлар ташкилотининг «Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш» мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жума куни Туркистон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда Ўзбекистон томонидан қардош мамлакатга туҳфа сифатида қурилган масжидни зиёрат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади.Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади, дейилади Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Шавкат Мирзиёев ҳудудларда интенсив саноатлашган боғларни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг 12 майдаги фармони билан Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 15 май куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бехзот Раҳматуллаевич Нарматов Ўзбекистон президентининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Пайшанба куни Пекинда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Gazeta Берлиндаги Карнеги маркази эксперти Темур Умаров билан музокаралардан нималарни кутиш кераклиги, томонлар учрашувга қандай позициялар билан келгани ҳамда АҚШ-Хитой саммитининг асосий мавзулари ҳақида суҳбатлашди.
АҚШ Сенати Кевин Уорш номзодини 54 га 45 та овоз билан Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси лавозимига маъқуллади. Бу сўнгги ўн йилликларда дунёнинг энг муҳим марказий банкидаги юқори лавозим учун энг кескин курашлардан бирига якун ясади, деб ёзмоқда Financial Times.
— Эрон ва АҚШ ўртасидаги оташкесим узайтирилди. Оташкесимга риоя қилиш қандай назорат этилмоқда?
Низолар даврида ҳам, тинчлик давридаги каби, болалар ҳуқуқлари ҳар қандай давлатнинг асосий масъулияти бўлиб қолиши шарт. Миллати, сиёсати ёки географик жойлашувидан қатъи назар, ҳар бир бола бир хил фундаментал ҳуқуқларга — хавфсизлик, оила, таълим ҳамда қўрқувсиз келажакка бўлган ҳуқуққа эга.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.