Бокс. Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини ўтказди

Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) бугун, 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди. Matchroom томонидан ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилди.

Спорт курашлари. Кеунимжаева қитъа чемпиони, яна икки қизимизда бронза

Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ва ёшлар (U23) ўртасида Осиё чемпионати қизғин паллада. Бугун 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Муроджон Аҳмадалиевнинг эрта тонгдаги жанги «Спорт» каналида эфирга узатилади

Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.Matchroom томонидан ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилади.

Бадиий гимнастикачиларимиз бугунги баҳсларни олтита медаль билан якунлашди

Таиландда ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Ушбу кун дастурида маҳоратли қизларимиз олти бор шоҳсупага кўтарилишди.

Дзюдо. Улан-Батордаги «катта дубулға»да 2та бронза медали қўлга киритилди

Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “катта дубулға” мусобақасида иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етмоқда. Ушбу кун дастурида 2 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилишди.

Расман: Заррух Адашев UFC билан шартномаси бекор қилинганини маълум қилди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Заррух Адашев UFC билан шартномаси бекор қилинганини маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Таэквондо. Жасур Жайсунов – Осиё чемпиони!

Таэквондо бўйича Жанубий Кореяда ўтказилаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиз иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Бу гал -74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Жайсунов қитъа чемпионлигига сазовор бўлди.

Таэквондо бўйича ОЧ. Жасур Жайсунов финалда, Содиқова бронза медалига эга бўлди

Корея Республикасида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда. Қувонарлиси, бугунги беллашувларда икки нафар вакилимиз шоҳсупага кўтариладиган бўлди.

Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатини олтин ва кумуш медаллари билан бошлашди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича қитъа биринчилиги бўлиб ўтмоқда. 15 мамлакатдан энг сара гимнастикачилар қатнашаётган мусобақада қизларимиз жамоавий дастурда чемпионликни қўлга киритишди.

Диёра Келдиёрова икки карра “Катта дубулға” турнири ғолиби

Мўғулистонда старт олган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунига етиб бормоқда. Турнирнинг илк куни жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Улуғбек Рашитов энди Осиёда тенгсиз

Улуғбек Рашитов ҳеч бир раундни бой бермай Осиё чемпионлигини қўлга киритди! Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Юнон-рум кураши: Осиё чемпионатида ҳозирча 2 та олтин, 2 та кумуш медаль қўлга киритдик

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатининг кечаги беллашувларида иштирок этган 4 нафар юнон-рум курашчимизнинг барчаси медалларга эга чиқишди.-60 кг вазндаги юнон-рум курашчимиз Шермуҳаммад Шарибжонов олтин медаль учун кечган баҳсда қирғизистонлик Нурмуҳаммет Абдуллаевни 9-0 ҳисобида доғда қолдирди.

Баландликка сакраш. Саъдуллаева Чехияда мавсум етакчилари билан мардонавор беллашди ва «бронза»ни қўлга киритди

Чехиянинг Брно шаҳрида енгил атлетика бўйича «ROČNÍK BRNĚNSKÉ LAŤKY OLYMPIE» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Европанинг кўзга кўринган атлетлари билан ғолиблик учун баҳс олиб борган ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева бронза медалига сазовор бўлди.

Ёш шахматчиларимиз Ғарбий Осиё чемпионатида 7та медаль қўлга киритишди, шундан 3таси олтин!

Мальдив давлатининг Укулхас оролида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада юртимиз ёш ақл-идрок соҳиблари муваффақиятли иштирок этишди.

Велоспорт: ҳамюртларимиз Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида 8та медаль қўлга киритишди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8та медаль қўлга киритишди.

Юнон-рум кураши: ҳамюртимиз Шаҳзод Рўзиохунов ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони!

Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиляпти.Айни дақиқаларда юнон-рум кураши бўйича финал беллашувлари ўтказилмоқда ва эътиборга молик жиҳати, Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг 9-синф ўқувчиси Шаҳзод Рўзиохунов Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Испания 2030 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишдан воз кечди

Испания Миллий Олимпия қўмитаси 2030 йилги қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича аризасини қайтариб олишга қарор қилди.Бунга Арагон ва Каталония ҳукуматлари мусобақаларни тақсимлаш борасида келишувга эриша олмагани сабаб бўлган.

Сузиш: Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон рекорди янгиланди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Алексей Тарасенко Ўзбекистон рекордини янгилади.100 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида баҳсларга киришган спортчимиз белгиланган масофани 49.35 сонияда сузиб ўтиб, аввалги рекорд кўрсаткични 0.10 сонияга яхшилашга муваффақ бўлди.

Уимблдон-2022. Нигина Абдураимова саралаш босқичини ғалаба билан бошлади

Буюк Британияда теннис бўйича «Улкан тож» туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистонлик Нигина Абдураимова 21 июнь куни саралаш босқичида ўз иштирокини бошлади.

Париж-2024. Футбол мусобақаси учун квоталар тақсимланди

Халқаро олимпия қўмитаси 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган футбол мусобақасининг финал босқичи учун квоталарни эълон қилди. Бу ҳақда "Футболиум" телеграм канали хабар тарқатди.

Ўзбекистонда боксчилар тайёрлашнинг миллий стандарти жорий қилинади, юртимизда кубалик тажрибали профессор иш бошлади

Хабарингиз бор, 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича катта йиғилиш ташкил этилганди. Бу борада Ўзбекистон бокс федерацияси тегишли чора-тадбирларни олиб бормоқда.

Сузиш: ҳамюртимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича XIX бор ташкил этилаётган жаҳон чемпионати баҳслари старт олди.Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА) шафелигида ўтказиладиган мазкур йирик спорт анжуманида сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси ва очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича жами 74 та комплект медаллар ўйналади.

Шахмат: Абдусатторов халқаро турнирда совриндор бўлди

Шахмат бўйича Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган халқаро турнир ўз якунига етди. Швейсарча тизимда ўтказилган мусобақада дунёнинг 8та давлатидан 10 нафар гроссмейстер иштирок этди.

Оғир атлетика: ЖЧда қатнашган тўрт спортчимизнинг барчаси юртимизга медаль билан қайтади

Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган яна бир кун делегациямиз учун муваффақиятли ўтди.

Оғир атлетика: Нигора Сувонова учта кумуш, Маъруфбеков битта бронза медалини қўлга киритди

Мексикада давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Унда қатнашган 2 нафар вакилимиз жамоамиз ҳисобига 4 та медални қўшиб қўйишди.

Оғир атлетикачиларимиз Мексикадаги ЖЧни 3 та медаль билан бошлашди

Мексиканинг Леон шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалларига сазовор бўлди.-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёрбек Эрматов 3 бор шоҳсупага кўтарилди.

Ўсмирларимиз Минскдаги халқаро турнирда иштирок этишмоқда

Шу кунларда Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида СССР спорт устаси, Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси Владимир Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Ўзбек оғир атлетикасининг янги «қалдирғоч»лари парвозга шай

Айни кунларда Мексиканинг Леон шаҳрида ўсмирлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 40 га яқин мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Баҳодир Жалолов тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, шанба тонгида бокс бўйича Олимпиада ўйинлари ғолиби, Осиё ва жаҳон чемпиони, эндиликда профессионал боксда ҳам муваффақиятли одимлаётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов АҚШда ўзининг навбатдаги рейтинг жангини ўтказди. 8 раундлик жангда у бельгиялик Жек Муловайига қарши рингга кўтарилди ва рақибини сўнгги раундда нокаутга учратди.

Бокс. Баҳодир Жалолов - Жек Муловайи жанги видеошарҳи

Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал рингда бугун навбатдаги жангини ўтказди. Унга бельгиялик Жек Муловайи рақиблик қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.