Шаҳобиддин Зоиров ғалаба қозонди

Англиянинг Эссекс графлигида 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров британиялик рақиби Бретт Фидоэни очколар эвазига мағлубиятга учратди. Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида жанг қилаётган ўзбекистоник боксчи шу тариқа профессионал боксдаги ғалабалари сонини 4 тага (2 нокаут) етказиб олди.

Баҳодир Жалолов «Probellum» компанияси билан шартнома имзолади

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов Probellum компанияси билан қўшма ҳамкорлик бўйича промоутерлик шартномасини имзолади. Бу ҳақида компания Instagram саҳифасида маълум қилинди.

Бокс. 9 нафар юртдошимиз Осиё чемпионати финалида!

Амман шаҳри (Иордания) мезбонлик қилаётган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Бугун маълум қилганимиздек, ёшлар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилди.

Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Англиянинг Эссекс графлигида 11 март, жума куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.Мазкур жанг оқшомида профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳобиддин Зоиров (3-0, 2 КО) ҳам иштирок этади.

Икки ўзбекистонлик таэквондочининг йўли финалда туташди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақаси давом этмоқда. Бироз аввал +73 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Юртдошларимиз халқаро мусобақадаги иштирокини 3 та олтин медаль билан бошлашди

Бугун Эрон давлатидаги навбатдаги турнир "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақасига старт берилди. Мазкур мусобақанинг илк кунида 3 нафар таэквондочимиз совриндор бўлишди.

Бокс. 11 нафар юртдошимиз Осиё чемпионати финалида

Иорданияда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Маълум қилганимиздек, бугун ўсмирлар ўртасида финал иштирокчилари аниқланди.

Ўсмирларимиз Мексикадаги Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Шу йилнинг 10-18 июнь кунлари Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли ўсмир атлетлари иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада 5 нафар спортчи янги Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.

Бокс. Иорданияда давом этаётган Осиё чемпионати ҳал қилувчи палласига кирди

Иорданияда бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Ўсмир қизлар баҳсида ярим финал баҳслари якунланиб, бронза медали соҳибалари ва финалчилар аниқланди.

Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги 4-жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳобиддин Зоиров (3-0, 2 КО) 11 март куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.Ҳаваскор боксда Рио Олимпиадаси чемпиони 11 март куни Англиянинг Эссекс графлигида ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқади.

Расман: Исроил Мадримов Мишел Сорога қарши реванш жангини ўтказади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) супер ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари (-69,85 кг) Исроил Мадримов (8-0, 6 КО) ва Мишел Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги ўтказилишини эълон қилди.2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган икки боксчининг ўзаро жанги натижаси сақланиб қолинади.

Спортчиларимиз Туркиядаги халқаро мусобақада олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

Туркиядан яна бир хушхабар. Велоспортчилармиз “Grand Prix Mediterranien” мусобақасида иштирок этиб, олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Халқаро гимнастика федерацияси россиялик гимнастикачига қарши иш очди

Халқаро гимнастика федерацияси тақдирлаш маросимига формасида "Z" ҳарфи билан келган Иван Кулякга нисбатан интизомий иш очишга қарор қилди.“Федерация россиялик гимнастикачи Иван Кулякнинг Доҳадаги жаҳон чемпионатидаги ҳайратланарли хатти-ҳаракатидан кейин унга нисбатан интизомий иш қўзғатиш талаби билан Этика қўмитасига мурожаат қилишини тасдиқлайди”, — дейилади хабарда.

Нурмагомедов UFC’даги кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди (видеошарҳ)

Россиялик аралаш яккакураш (ММА) устаси Умар Нурмагомедов UFC 272 турнирида америкалик Брайан Келлехерни мағлуб этди. 6 март, якшанбага ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) енгил вазн тоифасидаги жанг бўлиб ўтди.

UFC 272. Ковингтон Масвидалга ҳеч қандай имкон қолдирмади (видеошарҳ)

Лас-Вегасда (АҚШ) аралаш яккакурашлар бўйича UFC 272 турнирининг асосий жанги якунланди, унда америкалик Колби Ковингтон ва Хорхе Масвидаль жанг қилишди. Бутун жанг Ковингтоннинг устунлиги остида ўтди.

Россиялик гимнастикаси байроқ ўрнига «Z» ҳарфини ёпиштириб олди, ғалаба эса украиналик спортчига насиб этди

Қатарда спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Брусь машқларида украиналик Илья Ковтун ғолибликни қўлга киритди.

Юртдошимиз Европа очиқ чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Дзюдочиларимиз Чехияда ўтаётган Европа очиқ чемпионатида дастлабки медални қўлга киритишди. Бугун бўлиб ўтган баҳсларда Раҳимжон Субҳонов бронза медалини қўлга киритди.

Йигитларимиз 4 та медаль билан Осиё чемпионатини якунлашди

Эронда клублар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз вакиллари 4 та медаль қўлга киритишди.

Дэвис Кубоги: Ўзбекистон ва Туркия қарама-қаршилигида ғолиб номи аниқланди

Хабар берганимиздек, Дэвис Кубоги жаҳон саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ҳамда Туркия терма жамоалари баҳс олиб борди. Учрашувлар бугун ниҳоясига етди ва унда Туркия 5 ўйинлик серияда зафар қучди.

Қозоғистонлик бокс мураббийи: «Барча ҳакамлар ўзбекларга ёрдам беришди»

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Болгарияда бўлиб ўтган "Странжа кубоги"да 24 спортчи билан иштирок этиб, унда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади (Ўзбекистон 1-ўринни банд этди). Терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов sports.kz сайтига берган интервьюсида мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди.

Таэквондочи қизларимиз Осиё чемпионатини учта медаль билан бошлашди

Бугун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Дастлабки кунда қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Афсонавий Оксана Чусовитинадан Жаҳон кубогида навбатдаги чемпионлик!

Хабар берганимиздек, гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида финал дастурида иштирок этди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз унда муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Россиянинг етакчи шахматчилари Путиндан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни сўради

Россиянинг етакчи шахматчилари Россия президенти Владимир Путинга расмий мурожаат билан чиқди."Россиялик шахматчилардан Россия Федерацияси президентига мурожаат.

Юртдошларимиз Осиё чемпионатини 15 та медаль билан якунлашди!

Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 8 кун давом этган мусобақани ёшлар ўртасидаги жамоавий дастурлар якунлаб берди.

Спорт гимнастикаси: афсонавий Чусовитина Жаҳон кубогининг финал босқичида!

Кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланди. Мусобақада дунёнинг 30та давлатидан энг кучли гимнастлар ғолиблик учун баҳс юритишмоқда.

Россияга қайси спорт турлари бўйича санкция қўлланди (тўлиқ рўйхат)

Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар бўйича барча спорт турлари ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар рўйхати. - Футбол - Хоккей - Волейбол - Баскетбол - Енгил атлетика - Регби - Замонавий пентатлон - Биатлон - чанғи спорти (чанғи, чанғидан сакраш, тоғ чанғиси, фристайл, сноуборд) - Конькида учиш (конькида учиш, шорт-трек, фигурали учиш) - Бобслей ва скелет - Луге - Елканли спорт - Бадминтон - Эшкак эшиш ва каноэда эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш - Эшкак эшиш - Триатлон - Бейсбол ва софтбол - Стол тенниси – кураш (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) - Отиш спорти (ўқ ва лойдан отиш) - Камондан отиш - қояларга чиқиш спорти - Гольф - От спорти – Чим устида хоккей (фақат Европа Федерацияси ҳомийлигидаги турнирлар) – Қўл тўпи (фақат Европа Федерацияси ҳомийлигидаги турнирлар) – Теннис (фақат жамоавий турнирлар) - Ҳаваскор ММА Россиянинг ўзи воз кечган спорт турлари: – қиличбозлик (Жаҳон кубоги ва ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг кейинги босқичлари) - Таэквондо (фақат келгуси турнирлар) - Бенди (фақат аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати) Нейтрал ҳолатда ўйнашга рухсат берилган спорт турлари: - Сув спорти (сузиш, синхрон сузиш, шўнғин, сув полоси) - Велоспорт (йўл пойгаси, велоспорт) - Теннис (фақат индивидуал турнирлар учун) - Моторспорт (шу жумладан Формула 1) - Гимнастика (бадиий гимнастика, бадиий гимнастика, трамполин) - Дзюдо - Шахмат - Профессионал бокс - Қишки Паралимпия ўйинлари Санкция ҳақида ҳали аниқ баёнот бермаган халқаро федерациялар: - Кёрлинг -Ҳаваскор бокс - Оғир атлетика - Серфинг

Дзюдочиларимиз Европа очиқ чемпионатида иштирок этиш учун Прагага йўл олишди

5-6 март кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг 5 қитъаси 42 давлатидан жами 548 нафар (328 эркак, 220 аёл) спортчи иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари ҳам медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқади.

Бокс. Амман-2022. Икки ғалаба ва бир мағлубият

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида 3 нафар футболчимиз рингга кўтарилди.

Бугун қиличбозларимиз барча дастурда финалда жанг қилишди

Тошкентда ўтаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Бугун спортчиларимиз жамоавий дастурда баҳс олиб боришди.

Таэквондочиларимиз халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Эронга жўнаб кетишди

Эронда таэквондо бўйича халқаро мусобақалар “серияси” бошланмоқда. Ушбу турнирларда иштирок этадиган жамоамиз бугун тонгда Эронга йўл олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.