Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль, Сешанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. -80 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Одилжон Аслонов россиялик Темерлан Казиев устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
22-26 февраль кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Жамоавий тарзда ўтказиладиган мазкур мусобақада ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам иштирок этишади.
24-25 февраль кунлари Ливанда тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган жамоамиз бугун тунда Ливанга йўл олди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси София шаҳрида ўтказилаётган “Странжа-2022” мусобақасида мағлубиятсиз иштирок этмоқда. Навбатдаги кунда рингга кўтарилган 5 нафар вакилимиз кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.
Болгариянинг София шаҳрида 21 февраль, душанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. -51 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Ҳасанбой Дўстматов италиялик Шиакка Томмазога қарши рингга чиқиши керак эди.
Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.
Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Хитойнинг Пекин шаҳри мезбонлик қилган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари ўз якунига етди.4 февраль куни старт олган Олимпиаданинг сўнгги мусобақалари 20 февраль куни ўтказилди ва барча совриндорлар маълум бўлди.
Қишки олимпиадада энг сўнгги баҳс бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасидаги хоккейнинг финалида Россия ва Финляндия терма жамоалари тўқнаш келишди.
Бугун Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг охирги кунида 5та медаллар комплекти учун мусобақалар бўлиб ўтади. Аниқроғи, спортчилар 5та олтин, 5та кумуш ва 3та бронза медаллари тақдирини ҳал қилишади.
Бугун Пекин-2022 қишки олимпиадасининг сўнгги куни бошланди. «Спорт» телеканали бугун қуйидаги спорт турларидан жонли трансляцияни амалга оширади.
Бугун Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида қуйидаги дастурларда медаллар ўйналади:07:25 – Тоғ чанғиси. Аралаш жамоавий07:25 – Фристайл.
Исроил пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари якунига етмоқда. Қувонарлиси, унда терма жамоамиз вакили Обидхон Нўъмонов шоҳсупага кўтарилди.
Бугун ўзбек спортида яна катта ўзгаришлар кузатилди. Ўз вақтида Туризм вазирлигига қўшиб юборилган Спорт вазирлиги сал ўзгарган ном билан қайта ташкил қилинди.
Исроилда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи куни ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган вакилимиз Обидхон Нўъмонов финал йўлланмасини қўлга киритди.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг навбатдаги кун дастурида медаллар жамланмаси ўйналмоқда. Хитойлик фристайлчи Айлинг Гу бугун жамоасига учинчи медалини тақдим қилди.
Кўплаб талқинларга кўра баскетбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб топилган Майкл Жордан 17 февраль куни 59 ёшни қарши олди. Ҳужумкор ҳимоячи позициясида ўйнаган америкалик 1980—1990 йилларда бутун дунёда NBA (Миллий баскетбол ассоциацияси) ва баскетболнинг оммалашишида муҳим рол ўйнаганини барча бирдек эътироф этади.
20-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 73-Халқаро турнир бўлиб ўтади.Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.
Бугун Исроил пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда 4 вазн тоифасида баҳслар ўтказилади.
24 февралдан 4 мартга қадар пойтахтимизда ўсмирлар ва кадетлар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли ёш иқтидорларини биргаликда кашф этамиз.
Бугун Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида "катта дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 154 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир старт олади."Шломо Арена"да отувчи мусобақада 34 давлатдан жами 298 (165 эркак, 133 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда рейтинг очколари учун беллашади.
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз ҳоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқиш эди.
Пекинда давом этаётган хоккей бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада ярим финалчилар маълум бўлди. Мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлар — АҚШ ва Канада терма жамоалари ярим финалгача етиб кела олишмади.
Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун унда иштирок этган Ўзбекистон делегациясининг чиқиши ниҳоясига етди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Сафина Садуллаева Европа турнирларидаги иштирокини давом эттиради. Бу гал ҳамюртимиз Словакиядаги мусобақада қатнашди. Гарчи Садуллаева совринли ўринларга илина олмаган бўлса ҳам, бир қатор аҳамиятли натижаларни қайд этди.
Бугун яна бир бор барчамизнинг эътиборимиз Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларига қаратилади. Унда ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев слалом баҳсларида иштирок этади.
Шу йил 19 февралдан Chess24.com сайти орқали ўтказиладиган энг йирик “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн турнирлар серияси доирасидаги илк мусобақа – “Airthings Masters” бошланади. Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнир ўз атрофига дунёнинг энг кучли шахмат усталарини жамлагани билан аҳамиятли.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Унда Норвегия терма жамоаси вакиллари чанғи иккикураши, конькида югуриш ва биатлон баҳсларидаги олтин медаллар билан умумий ҳисобдаги пешқадамликни янада мустаҳкамлади.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев эртага слалом дастуридаги чиқиши билан мусобақадаги иштирокига якун ясайди. Бугун спортчимиз италиялик мураббийи Маттиа Жианесси билан сўнгги тайёргарликни олиб борди.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида биатлон бўйича эркаклар ўртасидаги эстафета ўз якунига етди. Олимпия ўйинларига хос шиддатли руҳда ўтган баҳсда норвегиялик биатлончилар олтин медалга сазовор бўлишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.