Надаль қаттиқ кортда машғулотларни бошлади, унинг кейинги турнири маълум!

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра ғолиби испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль қаттиқ кортда машғулотларни бошлади. Рафаэль Надаль US Open-2024 мусобақасида ўйнамайди.

Нима учун Перейрага Халил Раунтри рақиб бўлди?

UFC президенти Дана Уайт Алекс Перейра ва Халил Раунтри ўртасида ташкил этилаётган жангга изоҳ берди. "Хеч ким Анкалаевни четга суриб чиқараётгани йўқ, шунчаки унга жанг бериб бўлинган.

Олимпиада чемпионимиз Чеченистонда ҳам муносиб тақдирланди

Разамбек Жамалов Париж Олимпиадасида чемпион бўлгани учун Россияда ҳам тақдирланди. Бу ҳақилда Чеченистон спорт вазири, Рамзан Қодировнинг ўғли Ахмат Қодиров маълум қилди.  Разамбекдан ташқари, Албания шарафини ҳимоя қилган Ислам Дудаев ҳам тақдирланди.

Бокс. Ҳамюртимиз Хулио Сезар Ла Крус билан жанг қилади

27 август куни Кубанинг Гавана шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади. Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз, Жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори Мадияр Саидраҳимов ҳам рингга кўтарилади.

Хабиб барча қарзларини узиб бўлган

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовга нисбатан очилган иш ёпилди. Маълум бўлишича, Нурмагомедов 2019 - 2021 йиллар мобайнида даромадларидан олган солиқларнинг барчасини тўлади.

Разамбек Жамаловнинг мураббийларига машина совға қилинди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Разамбек Жамалов Чеченистонда кутиб олинди. Маълум бўлишича, Жамаловнинг икки нафар мураббийлари — Муса Сайдулбаталов ҳамда Адам Сайтиевга Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси номидан иккита "LI7" русумидаги автомобиллар совға қилинган.

Никита Рафалович спортчилик фаолиятини якунлади

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг узоқ йиллик аъзоси Никита Рафалович спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақида унинг ўзи Инстаграмда маълумот берди.

Бокс. Жалолов ноқулай рақибига қарши жанг ўтказиши мумкин

All Start Boxing промоутерлик компанияси промоутери Зиё Алиевнинг Vesti.kz нашри мухбирига маълум қилишича, қозоғистонлик оғир вазнли боксчи Иван Дичко (14-0) яқин орада ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (14-0) билан жанг қилади. Бунгача икки боксчи фақат ҳаваскор рингда тўқнаш келишган.

Тўрт полвонимиз жаҳон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлди

Иорданияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳсларида тўрт нафар полвонимиз бронза медалини қўлга киритди. Чемпионатнинг -45 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Умиджон Каромов бронза медалига эга чиқиш учун эронлик Муҳаммад Бадраддин билан рақобатлашди.

Шахмат. АҚШда Абдусатторовнинг омади келмаяпти

Бугун, 22 август куни АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган "Sinquefield Cup-2024" турнирининг 4-тури доирасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Франция вакили Максим Вашье-Лаграв билан куч синашади. “Grand Chess Tour” мусобақасининг бешинчи босқичи бўлган ушбу турнирнинг кеча якунланган 3-тур ўйинларида мусобақада етакчилик қилаётган Алиреза Фирузжа оқ доналарда Максим Вашье-Лаграв билан муроса йўлини танлади.

Боксчимиз Кубада “Чемпионлар оқшоми”да жанг ўтказади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2021 йил Белградда ўтказилган жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 2022 йилги Осиё чемпионати совриндори бўлган истеъдодли чарм қўлқоп устаси Мадиёр Саидраҳимов Кубада ташкил этиладиган “Чемпионлар оқшоми”да рингга кўтарилади. Ҳамюртимиз Халқаро бокс ассоциацияси томонидан ташкил этиладиган мазкур бокс оқшомида икки карра ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, беш марта жаҳон чемпионлигига эришган кубалик Хулио Сесар билан куч синашади.

Абу-Даби турнирининг 6-турида етти нафар шахматчимиз ғалабага эришди

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Abu Dhabi Chess Festival 2024” турнирининг кеча ўтказилган 6-тур мусобақалари шахматчиларимиз учун омадли бўлди. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган 11 нафар шахматчимизнинг 7 нафари ғалабага эришган бўлса, 3 нафари дуранг қайд этди.

Разамбек Жамалов Олимпиада ғолиблиги учун берилган автомобилларни доғистонлик мураббийларига совға қилди

Париж Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Разамбек Жамалов Доғистонга қайтди.Видеода айтилишича, Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси аъзоси Разамбекка федерация томондан иккита Лее 7 автомобили совға қилинган.

Бокс. Бетербиев - Бивол оқшомининг тўлиқ карди тасдиқланди

12 октябрь куни Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жангида яримоғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлари - Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўзаро тўқнаш келади.

ММА. Грузиялик жангчи жароҳатига қарамай жиддий рақибига қарши жангини қолдирмоқчи эмас

Грузиялик UFC жангчиси Мераб Двалишвили жароҳат олган бўлсада, Шон О'Мэлли билан жанг қилиш фикридан қайтмайди. "Хеч нарса ўзгармайди.

Дана Уайт Двалишвилини танқид қилди

UFC президенти Дана Уайт жароҳат олган Мераб Двалишвилини танқид қилди. "Энди бу ҳақида бутун дунё билади.

ММА. Жон Жонс ва Том Аспиналл жанги ўтказилади

UFC раҳбари Дана Уайт Жон Жонс ва Том Аспиналл ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди. "Жонс Аспиналл билан жангни рад этмайди.

Роулинг Хелиф ҳақида гапиришни тўхтатди

Жоан Роулинг боксчи Хелифнинг даъвосидан кейин Х ижтимоий тармоғида ёзишни тўхтатди. Гарри Поттер китоблари муаллифи Жоан Роулинг ўз даъвосида жазоирлик боксчи Имон Хелифни тилга олганидан сўнг Х ижтимоий тармоғида у ҳақида постлар чоп этишни тўхтатди.

Теннис. Макенро АҚШ очиқ чемпионатининг фаворитини айтди

“Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг етти карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ 1-рақамли теннисчиси америкалик Жон Макенро ватандоши Кори Гауффни 26 августдан 7 сентябргача бўлиб ўтадиган 2024 йилги АҚШ очиқ чемпионатида ғолиб чиқиш учун асосий фаворитлардан бири деб атади. Эслатиб ўтамиз, америкалик ушбу турнирда 2023 йилда ғолиб чиққанди.

Синнернинг иши яна қайта кўриб чиқилиши мумкин

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) Янник Синнернинг дисквалификацияси бекор бўлгани  ҳақидаги қарор устидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилади. "Бошқа ҳолларда бўлгани каби, биз ушбу қарорни диққат билан кўриб чиқамиз ва керак бўлса, судга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз", - дейилади WАDА баёнотида.

UFC 305 турниридан кейин кимлар рейтингда кўтарилди?

Якшанба тонгида ўтказилган UFC 305 турниридан кейин барча вазн тоифалари рейтингида ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, UFC 305 турнирида ғалабага эришган Дрикус Дю Плесси ва Дэн Хукер вазн тоифасидан қатъий назар P4P рейтингида кўтарилишга эришишди.

Теннис. Ҳумоюн Султонов Португалиядаги мусобақани ғалаба билан бошлади

Португалиянинг Каштела-Бранка округи Иданья-а-Нова туманида теннис бўйича M25 тоифасига кирувчи яна бир турнир старт олди. Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этиши ҳақида хабар қилгандик.  Бугун Султонов 1/16 финалда италиялик Фабрицио Андалорога қарши кортга чиқди.

Бетербиев - Бивол жанг оқшомининг тўлиқ карди маълум қилинди

12 октябрь куни Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида яримоғир вазн тоифаси жаҳон чемпионлари, Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўзаро тўқнаш келади.  Ушбу жанг оқшомининг жуфтликлари билан танишинг: Артур Бетербиев (20-0, 20 KO), Россия — Дмитрий Бивол (23-0, 12 KO), Россия Шакур Стивенсон (22-0, 10 KO), АҚШ – Жо Кордина (17-1, 9 KO), Британия Крис Юбэнк (33-3, 24 KO), Британия – Камил Шеремета (25-2-2, 8 KO), Польша Фабио Уордли (17-0-1, 16 KO), Британия – Фрейзер Кларк (8-0-1, 6 KO), Британия Жей Опетайя (25-0, 19 KO), Австралия – Жек Масси (22-2, 12 KO), Британия Бен Уиттакер (8-0, 5 KO), Британия – Лиам Кэмерон (23-6, 10 KO), Британия  Скай Николсон (11-0, 1 KO), Австралия – Рэйвен Чапмэн (9-0, 2 KO), Британия Муҳаммад Ал-Оқил (0-0, 0 KO), Саудия Арабистони – Хесус Гонсалес (3-2, 0 KO), Колумбия.

Радукану US Open 2024'ни ютишга тайёр

US Open 2021 ғолиби британиялик теннисчи Эмма Радукану US Open 2024 мусобақасига тайёргарликни бошлади. "Мен бу ерга қайтишни соғиндим", деб ёзди Радукану ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бокс. Усик севимли футболчилари ҳақида гапирди

Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик севимли футбол жамоаси ҳақида гапирди. "Кичкиналигимда доим "Манчестер Юнайтед"га мухлислик қилганман.  Мен Гарри Невилл, шунингек Дэвид Бекхэмнинг мухлиси бўлганман.

Паралимпиада вақтида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманиннинг айтишича, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларида 25 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот ходимлари хавфсизликни таъминлайди. Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманиннинг маълум қилишича, Паралимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун Париж ва унинг атрофида ҳар куни 25 мингга яқин полициячи навбатчилик қилади, худди Олимпия ўйинлари пайтида кўрилган чоралар каби.

Си Цзиньпин Хитой олимпия терма жамоаси билан учрашди

ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой шарафини ҳимоя қилган олимпиячилар билан учрашди. Хитой терма жамоаси Олимпиадада умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Тўрт йилдан бери қидирилаётган автопойгачи ҳибсга олинди

Исроил фуқароси Жошуа Карту Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортида ҳибсга олинди ва фирибгарликда айбланмоқда, деб ёзади “РИА Новости” оператив хизматлардаги манбаларга таяниб. Баъзи маълумотларга кўра, етказилган зарар миқдори 233 миллион долларни ташкил қилади.

Синнер оқланганига қарамай ундан очколар ва пул мукофотлари олиб қўйилади

Италиялик теннисчи Янник Синнернинг март ойида Индиан-Уэллсда (АҚШ) бўлиб ўтган “Мастерс” туркумига кирувчи турнирда олган допинг-тестига оид тақиқ бекор қилинди. WADA кодексига кўра, у ўзининг айбсизлигини исботлай олганига қарамай, натижа ва пул мукофоти, шунингдек, рейтинг очколари ундан олиб қўйилади.

Дунёнинг биринчи ракеткаси дисквалификациядан қутулиб қолди

Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) март ойида дунёнинг биринчи ракеткаси италиялик Янник Синнернинг допинг-тестлари ижобий аниқлангани ҳақидаги хабар юзасидан баёнот берди. Синнер дисквалификациядан қутулиб қолди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.