Асадуллаев россиялик боксчига 20-жангида илк мағлубиятни тақдим этди

Кеча Россия Федерациясининг Уфа шаҳридаги "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев россиялик тажрибали боксчи, мағлубият нималигини билмай келаётган Алан Хугаевга қарши баҳс олиб борди.

Бутунжаҳон таеквондо федерацияси Президенти кубогида ҳамюртларимиз 8 та медал жамғаришди

Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё минтақаси учун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги учун ташкил этилган турнир якунланди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Осиё чемпионати қаҳрамонларининг ғалабалари эътироф этилди

15-18-апрель кунлари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ташкил этилган енгил атлетика бўйича U-18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритгани ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун ушбу мусобақа қаҳрамонларини пул мукофотлари билан тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Замохшари Бекмуродов Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Замохшари Бекмуродов кумуш медалга сазовор бўлди.

Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Кеча пойтахтимиз Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи расман старт олгани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими юқори кайфиятда ва байрамона руҳда ташкил этилди.

Бугун Осиё чемпионатида 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун қитъа биринчилигининг иккинчи куни ўрта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Қарши шаҳрида ўқувчи-спортчилар жисмоний тайёргарлиги ўрганилмоқда

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти илмий ходимлари томонидан республикамиздаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида илмий-услубий ишлар давом эттирилмоқда. Навбатдаги манзил - Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таҳсил олаётган ўқувчи-спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги ва функционал кўрсаткичлари чуқур ўрганилди.

Қозоғистонлик боксчи Олимпиададан олдин допинг қабул қилганди

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоасининг собиқ сардори Асланбек Шимбергенов Париж-2024 Олимпиадасида илк жангидаги мағлубиятга изоҳ берди. "Олимпиада олдидан йиғин пайтида касал бўлиб қолдим.

Бокс. Ўсмирларимиздан 19 нафари ярим финални нақд қилишди

Кеча бокс бўйича Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги чорак финал баҳслари ҳам якунланди. Йигитларимиздан 9 нафари финал олди жангларни кафолатлаган бўлишса, қизларимиздан 10 таси ярим финални нақд қилишди.

НБАдан мураббий АПЛ клуби ҳаммуаллифига айланди

Жейсон Кидд "Эвертон"нинг ҳаммуаллифига айланди. Бу ҳақда лига клуби матбуот хизмати хабар берди.

Кичик ўсмир боксчиларимизнинг 23 нафари Осиё чемпионати 1/2 финалида

Иорданияда давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кеча кичик ўсмирлар иштирокидаги чорак финал баҳслари якунланди. Унга кўра ўсмир қизларимизнинг барчаси (11 нафар) ярим финал йўлланмасини нақд қилишди.

UFC. Ислам Махачев чемпионлик камаридан маҳрум бўлиши мумкин

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган россиялик спортчи Ислам Махачев чемпионлик камаридан айрилиши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг ABS.es нашрига таяниб Championat хабар берди.

МОҚ раҳбарияти Аичи-Нагоя-2026 Ўйинларининг делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Аичи-Нагоя ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасининг делегацияси ташриф буюрди. МОҚ раҳбарияти япониялик мутасаддилар билан бўлажак мусобақага ҳамкорликда тайёргарлик кўриш мавзусида учрашув ўтказди.

Теннис. Ҳамюртимиз халқаро турнирда зафарли одимламоқда

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган M15 таснифига кирувчи халқаро турнирда Сергей Фомин муваффақиятли старт олди. Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси илк босқичда нейтрал теннисчи Павел Вербинни 6:4, 6:0 ҳисобида таслим этиб, нимчорак финалда бошқа бир нейтрал теннисчи Бекан Атлангериев билан рақобатлашадиган бўлди.

“Универсиада-2025” спорт мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида спортнинг WORKOUT тури бўйича “Универсиада-2025” спорт мусобақасининг республика финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги олий таълим муассасалари талабаларидан тузилган терма жамоалар иштирок этди.

Таэквондочиларимиз Хитойдаги турнирни 5 та медаль билан бошлашди

Бугун Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WT бўйича бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги мусобақаси старт олди. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этилаётган мазкур турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Чемпионлик камари учун яқинлашаётган Шехов Будапештда жанг ўтказади

26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу бокс турнири доирасида иккинчи энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Муҳаммад Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши рингга кўтарилади.

Расман: WBA Шаҳрам Ғиёсов - Жарон Эннис жангига буйруқ берди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпион Жарон Эннисга ўз камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши кераклиги борасида буйруқ берди. WBA қоидаларига кўра, Эннис 12 апрель куни Станиосисни мағлуб этганидан сўнг 120 кун ичида камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши керак.

Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси халқаро миқёсда эътироф этилди

Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган VII Халқаро Этноспорт Форуми доирасида Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси халқаро миқёсда энг фаол федерация сифатида тақдирланди! Мукофотни Жаҳон Этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўғон тантанали тарзда Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси бош котиби О.А.Копадзега топширди.

VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг енгил атлетика беллашувлари ўтказилади

Хабарингиз бор жорий йилнинг 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари ўтказилади. Ушбу нуфузли мусобақанинг бу йилги дастуридан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган.

Бокс. Бивол Усикка қарши жанг қилмоқчи эмас

Бокс бўйича россиялик жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол украиналик Александр Усик билан жанг қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди. "Усик билан жанг?

“Continental Americas Gold” камари соҳиби Руслан Абдуллаев Тошкентда тантанали кутиб олинди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев 19 апрель куни АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган профессионал бокс кечасида филиппинлик Жино Родригони мағлуб этиб, WBA супер енгил вазн тоифасида “Continental Americas Gold” камарини қўлга киритган эди. Бугун ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтиб келди.

Президент Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Шахмат. Афруза Ҳамдамова жаҳон тожи даъвогарлари турнирига чиқиш учун курашмоқда

Бешинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, хитойлик Жу Вэнжун 2024–25 йилги аёллар ўртасида жаҳон тожи учун даъвогарлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.FIDE аёллар турнирларининг энг юқори ўринни эгаллаган иштирокчиси, агар у бошқа йўл билан саралашдан ўтмаган бўлса, 2026 йилги FIDE аёллар номзодлар турнирига йўлланма олади.

Ҳамюртимиз проф боксдаги тўртинчи жангини ўтказади

25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. Андижонлик 25 ёшли Ҳавасбекка ўша куни россиялик тажрибали боксчи Алан Хугаев рақиб бўлади.

Дзюдо. Делегациямиз Бангкок шаҳрига етиб борди

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи дзюдочиларимиз мусобақа манзилига етиб боришди. Хабар берганимиздек, 25-28-апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳамзат Чимаевнинг навбатдаги рақиби маълум

UFC жангчиси, бразилиялик Кайо Борральо Ҳамзат Чимаевга қарши вақтинчалик чемпионлик жанги учун келишувга эришганини эълон қилди. Унга кўра, Чимаев жангга рози бўлган.

Боксчиларимиз Россиядаги турнирда 19 та медал қўлга киритишди

Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди

Фарғона вилояти Данғара туманидаги Спорт мактабида 22х44 ўлчамдаги замонавий спорт зали қуриб фойдаланишга топширилди. Ушбу иншоот “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ва спорт вазирлигининг спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилди.

Икки атлетимиз халқаро ярим марафонда ғолиб бўлди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида XV халқаро ярим марафон мусобақаси ташкил этилди. Унда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Украина, Эфиопия давлатларидан келган атлетлар рақобатлашди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.