Бугун Миллий паралимпия қўмитасида Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида томонлар юртимизда аравачада қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашиб, келажакдаги режаларни муҳокама қилдилар.
Яримўрта вазн тоифасида Ўзбекистоннинг таниқли ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов Instagram саҳифасига янги пост жойлади. У 11 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Octagon 72 турнири доирасида Қирғизистон вакили Абилкассим Якубов билан жанг қилиб, муддатидан олдин ғалабага эришганди.
23 апрель куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги "Балуан-Шолак" аренасида ММА бўйича Octagon 73 турнири ўтказилади. Бу ҳақда 19 апрель куни, мусобақага 5 кун қолганида ташкилотчилар хабар берди.
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирда Сергей Фомин асосий тўр баҳсларини муваффақиятли бошлади. Теннисчимиз яккалик беллашувларининг илк даврасида грузиялик Александр Бакшига қарши кортга чиқди.
Тошкентда дзюдо бўйича ўтказилаётган халқаро ҳакамлик семинар машғулотларида 12 та давлат дзюдо мутахассислари иштирок этмоқда. Халқаро семинарда АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Япония, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Кувайт сингари давлат вакиллари қаторида мамлакатимиздаги турли спорт клублари, олий спорт маҳорати мактаблари, билим юртлари, марказларда дзюдо спорт тури бўйича фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассислар ҳам ўз малакаларини оширмоқда.
Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионати старт олди. Президентимизнинг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025 йил 13 февраль куни ўтказилган олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан мамлакатимиз Спорт вазирлиги ва Сув спорти федерацияси томонидан ўтказилаётган ушбу мусобақада "A", "B" ва "C" ёш тоифаларидаги спортчилар иштирок этмоқда.
Бокс бўйича тўрт карра Россия чемпиони Александр Шкаликов вафот этди. Бокс бўйича тўрт карра Россия чемпиони Александр Шкаликов узоқ давом этган касалликдан сўнг 54 ёшида вафот этди.
2025 йилнинг 21-23 июль кунлари жаҳон маданияти маркази – Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун очиқ халқаро турнир бўлиб ўтади. Мусобақа Европа кураш конфедерацияси, Франция кураш федерацияси ва Ўзбекистон кураш федерациялари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
35 кунлик машаққатли саёҳати билан британиялик спортчи Австралия бўйлаб югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилади, деб ёзди BBC. Бир йўла жами 3800 км масофани босиб ўтган 31 ёшли Уильям Гуж бундай марафонлар туркумини онаси Аманда 2018 йил саратондан вафот этгач бошлаган.
Сирдарё вилояти Боёвут туманида “Соғломлаштириш ойлиги” доирасида кенг кўламли спорт ва тиббий-профилактик тадбирлар ўтказилди. Асосий мақсад, аҳолининг соғлом турмуш тарзига эътиборини кучайтириш, юрак-қон томир касалликлари ва сурункали хасталикларнинг олдини олишдан иборат бўлган тадбирлар «5 минг қадам» марафони билан бошланди.
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Бош котиби, Бутунжаҳон спорт ўйинлари халқаро ассоциацияси вице-президенти Том Дилен, Россия камондан отиш федерацияси раҳбари Зоригто Манханов, Корея Республикаси камондан отиш ассоциацияси вице-президенти Ёнсул Чан ташриф буюришди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони, мамлакат камондан отиш федерацияси раҳбари, генерал-майор Рустам Джураев ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олишди.
Президентимиз ташаббуси билан бутун республика бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари Навоийда ҳам бошланди. Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги спорт мажмуасида мазкур нуфузли мусобақанинг 1-минтақа босқичи тантанали тарзда очиб берилди.
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг шашка тури бўйича Республика мусобақасининг якуний босқичи жорий йилнинг 20–22 май кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақанинг “А” лигаси Хоразм вилоятида, “Б” ва “C” лигалари эса Навоий вилоятида ташкил этилади.
15 май куни Тошкентда енгил атлетика бўйича UNG Meeting халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Sportnews.kz нашрининг хабарига кўра, мусобақанинг диск улоқтириш йўналишида иштирок этиши керак бўлган икки қозоқ спортчиси — Евгений Лабутов ва Евгений Миловацкий беллашувда қатнаша олишмади.
Американинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги UFC Fight Night турнири доирасида ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини ўтказди. У мазкур кечада америкалик тажрибали спортчи Дастин Штолцфусга қарши октагонга кўтарилди.
Бу мусобақада Дакар-2026 ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналади. Мазкур қарорни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилди.
Хабар берганимиздек, 10-17 май кунлари Польшанинг Варшава шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг иккинчи босқичига мезбонлик қилди. Бугун мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди.
Индонезия лигасининг америкалик баскетболчиси мамлакатга ноқонуний гиёҳванд моддаларни олиб киришга урингани учун ҳибсга олинди. Унга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.
Бугун Польша мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги босқичида ғолиблар аниқланди. Ортда қолган кун ярим финалда рингга кўтарилган 6 нафар боксчимизнинг 4 таси ғалаба қозонди.
Хитойнинг Жиангшан шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўз якунида етди. Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди.
Польшанинг Варшава шаҳрида ташкил қилинган World Boxing ташкилоти кубогида бугун ярим финал жанглари ўтказилмоқда.Ушбу босқичда кун давомида 6 нафар боксчимиз финал учун рингга кўтариладилар.
Хитойнинг Жиангшан шаҳрида давом этаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда.Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган ҳамюртларимиз - Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов қитъа биринчилигининг олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Польшанинг Варшава шаҳрида ташкил қилинган World Boxing ташкилоти кубоги иккинчи босқичининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи рингга чиқиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонди. Ўзбекистон таркибидаги ягона аёл боксчи Хуморабону Мамажонова -57 кг вазн тоифасида баҳсларга киришди ва ўзининг илк жангида мўғилистонлик Мичидма Эрденедалаини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ташкилотда эълон қилинган жангларга ўз муносабатини билдирди. Аввалроқ, Илия Топурия Чарльз Оливейра билан, Ислам Махачев эса Жек Делла Маддалена билан жанг қилиши эълон қилинганди. "Вау!
Қозоғистон пойтахтидан навбатдаги хушхабар! Бироз олдин эркаклар ўртасида Ж2 классида (заиф кўрувчи) финал баҳси якунланди.
Хитойнинг Жиангшан шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати якунига кетиб бормоқда. Бироз аввал аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди.
Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) тўрт нафар россиялик фигурали учувчига 2026-йилги Олимпиада ўйинлари учун саралашда иштирок этишга рухсат берди. Яккалик конкида учувчилари Аделиа Петросян, Алина Горбачева, Петр Гуменник ва Владислав Дикиджи мусобақаларда қатнашишга рухсат берилди.
Польшанинг Варшава шаҳрида World Boxing ташкилоти кубогининг иккинчи босқичида ўзбек чарм қўлқоп усталари ғалабали одимларини давом эттирмоқда. Бироз олдин маҳоратли ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов -55 кг вазнда ярим финалга йўл олди.
Тунис давлатининг Монастир шаҳрида аёллар ўртасида W15 таснифига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз шарафини ёш теннисчимиз Лариса Бекметова муносиб ҳимоя қилмоқда.
Жиззах шаҳрида спортнинг велоспорт турининг БМХ–рейсинг йўналиши (вело-мотокросс) бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. БМХ–рейсинг йўналиши (вело-мотокросс)нинг "классик" пойгаси ва "жамоавий пойгаси" бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган эркак ва аёл спортчилар ғолиблик учун беллашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.