Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтган дзюдочиларимиз тақдирланди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этиб, дзюдочиларимизни қитъа чемпионатидаги муваффақиятли иштирок билан қутлашди.
Бу ҳақда ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси ҳамкорлик қиладиган Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн маълум қилди. Хирн Instagram саҳифасига жойлаган постида "Ниҳоят келишувга эришилди.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) бир неча кун олдин янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, рейтингдан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди: Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 2-ўринга кўтарилди; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 1-ўринга кўтарилди; Исроил Мадримов (супер ўрта вазн тоифаси -69,9 кг) 7-ўринга кўтарилди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) 9-ўринга жойлашди.
Жаҳон шахмат федерацияси апрель ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Иорданияда старт олган Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Кун давомида U-17 терма жамоамиз финал баҳсларини ўтказдилар.
Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. 5-майга қадар давом этадиган дунё биринчилигида 77 мамлакатдан 531 нафар спортчи иштирок этади.
Супер ўрта вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Хабарингиз бор, айни кунларда Иорданиянинг Амман шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида қитъа биринчилигига мезбонлик қилмоқда. Бугун мусобақанинг U-15 ёшли ўсмирлари учун финал баҳслари бўлиб ўтди.
Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида дуатлон бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 250 нафар спортчи рақобатлашди. Мусобақада иштирокчилар 20 километр велопойга ва 3 км.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил 30 январда имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонда ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш назарда тутилган. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган режага мувофиқ, мамлакатимизда истиқомат қилаётган 7 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта ёшли инсонлардан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш белгиланган.
Озарбайжоннинг Мингечаур шаҳрида академик, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича анъанавий “President cup – 2025” халқаро регатаси старт олди. Унда Европа, Осиё, Африканинг 20 та давлатидан ташриф буюрган 200 дан зиёд эшкак эшувчилар иштирок этмоқда.
Самбо бўйича тажрибали мураббий Шавкат Жўраев бошчилигидаги ўзбекистонлик ёш спортчилар Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтган халқаро турнирда муносиб натижаларга эришди. 300 нафардан зиёд ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида ўтган халқаро турнирда истеъдодли спортчиларимиз 1 та олтин, 3 та бронза медалига сазовор бўлишди.
WBC, WBA ва WBO камари соҳиби, оғир вазн тоифасидаги мағлубият серия қайд этиб келаётган украиналик боксчи Олександр Усик IBF чемпиони Даниэль Дюбуа билан реванш жангини 19 июль куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтказади. Ушбу жангда The Ring камари ҳам ўйналади.
Бу ҳақда Қирғизистон хоккей федерацияси матбуот хизмати хабар берди. "Хоккей бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси III А дивизионида жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, иккинчи дивизионга йўл олди.
Баскетбол шон-шараф зали аъзоси Дик Барнетт қариялар уйида 88 ёшида вафот этди. "Нью-Йорк Никс" жамоаси билан икки карра НБА чемпиони бўлган Дик Барнетт 27 апрель куни Флоридадаги қариялар уйида 88 ёшида вафот этди.
Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Wорлд Ақуатиcс президенти, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам, Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (МОҚА) биринчи вице-президенти ҳамда Қатар МОҚ президенти шайх Жоаан Ол Соний, ООК вице-президенти Тани Абдулрахмон Ал Кувари бошчилигидаги юқори мартабали делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Тошкент аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамов ва Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ООК вице-президенти Отабек Умаров кутиб олишди.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастур бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Супероғир вазн тоифасида WBC, WBO, WBA ва IBO йўналишлари чемпиони Александр Усик (23-0, 14 КО) ҳамда IBF камари соҳиби Даниэль Дюбуа (22-2, 21 КО) билан тўқнаш келади. Жанг 19 июль куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида супероғир вазн тоифасидаги мутлақ чемпионлик учун жанг бўлиб ўтади.
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида спортчиларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.
Исраэль Адесанья чемпион Жон Жонс билан бирга машғулот ўтказишни хоҳлашини айтди. "Албатта, мен Жон Жонс билан бирга машқ қилишни хоҳлайман.
Бир неча кун давом этган шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лигаси ўз якунига етди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Умида Омонова мамлакат чемпиони бўлди.
Бокс бўйича Осиё чемпионатининг U-17 иштирокчилари ўртасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу босқичга 19 нафар боксчимиз етиб келган эди.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди. Эртага қитъа биринчилигининг аралаш жамоавий мусобақаси бўлиб ўтади.
Қозоғистоннинг Шимкент шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича ITF M15 тоифасига кирувчи турнир якунланди. Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам нисбатан олганда муваффақиятли иштирок этди.
Тошкент мезбонлик қилаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди. Қувонарлиси, кўпкураш дастурида германиялик Олимпиада чемпионидан яхшироқ натижа қайд этган ҳамюртимиз Тахмина Икромова олтин, гуруҳ машқида қатнашган қизларимиз Эвелина Атальянц, Мафтуна Зоирова, Аделья Файзулина, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова ва Иродахон Содиқова эса кумуш медалга сазовор бўлишди.
Кеча Осиё чемпионатининг кичик ўсмирлар (U-15) иштирокидаги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу босқичга 23 нафар вакилимиз етиб келган эди.
Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Спортчиларимиз ушбу кун дастурида 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Туркиянинг Анталя шаҳрида камондан отиш бўйича Гран-при турнири ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси микст дастурида бронза медалига сазовор бўлди.
Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Ушбу босқичга кичик ўсмирларимиздан 23 нафари етиб келган.
Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича ITF M15 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам муваффақиятли одимлаяпти.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.