Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган курашчиларимиз муносиб тақдирланишди

25–30-март кунлари Иорданияда бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди. Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Бокс. Руслан Абдуллаев профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказиб, чемпионлик камарига эга чиқди

АҚШда “Golden Boy” промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида Абдуллаев филиппинлик Жино Родригога қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 8 раундлик жанг асосан ўзбекистонлик спортчининг ташаббуси остида ўтди.

Бокс терма жамоамиз Россиядаги турнирни иккинчи ўринда якунлади

14-20 апрель кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳри бокс бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди. Ушбу турнирда терма жамоаларимиз ҳам иштирок этишди.

Самбо. Осиё-Океания чемпионати. Ҳамюртларимиз бугун 31 та медални қўлга киритишди

Бугун Осиё-Океания чемпионати доирасида 6-кун беллашувлари бўлиб ўтди. Кун мобайнида 4 та ёш тоифасида, умумий ҳисобда 24 та вазнда медаллар жамланмаси ўйналди.  Баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси фахрийлари 7 та олтин, 10 та кумуш, 14 та бронза медалларига эга чиқишди.  Совриндор ҳамюртларимиз рўйхати билан танишинг:  Олтин: М 1, -88 кг: Фурқат Рўзиев М 2, +98 кг: Султон Содиқов М 3, -98 кг: Тилепбай Бодбаев М 3, -71 кг: Иҳтиёр Муҳиддинов М 4, - 79 кг: Садри Рўзиев М 4, -88 кг: Ҳакимбой Жуманиязов М 4, +98 кг: Ҳайрулло Насуллаев   Кумуш М 1, -98 кг: Руслан Болтаев М 1, +98 кг: Болтабой Болтаев М 2, -64 кг: Анвар Пўлатов М 2, -88 кг: Давлатбек Азизов М 2, -71 кг: Исроил Бўтаев М 2, -98 кг: Даврон Авалбоев  М 2, +98 кг: Зариф Расулов М 3, -64 кг: Жамил Ширинов М 4, -88 кг: Ғайратжон Нарзиев М 4, +98 кг: Акбар Жўраев   Бронза:  М 1, -64 кг: Жасур Нарзиев М 1, -71 кг: Мадияр Телепов М 1, -71 кг: Ғайратжон Тоғаев М 1, -88 кг: Шохрух Ғаниев М 1, -98 кг: Жўрабек Муродов М1, +98 кг: Илҳомжон Юлдашев  М 2, -98 кг: Баҳодир Давронов М 2, -88 кг: Фаррух Бабаев М 2, -79 кг: Жонибек Азизов М 2, -71 кг: Талъат Қамбаров М 3, -88 кг: Ботир Нуриллоев М 3, -98 кг: Толиб Муҳаммадиев М 3, -98 кг: Дмитрий Симков М 3, -64 кг: Фарҳод Жўраев   Ўзбекистонлик самбочиларнинг мусобақа давомида қўлга киритган медаллари:  1-кун: 14 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза 2-кун: 10 та олтин, 4 та бронза 3-кун: 8 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза.

Хоккей. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг III дивизионига чиқди

Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этди. Жамоамиз ўз ишитрокини энг қуйи лига — IV дивизиондан бошлади.

Бокс. Саидраҳимов россиялик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди

Хабар берганимиздек, кеча тунда Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам рингга кўтарилди ва уларнинг ҳар иккиси ҳам россиялик рақибларини мағлуб этишди.

Саиджамшид Жафаров россиялик тажрибали рақибини мағлубиятга учратди

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида IBA.Pro 2 профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтарилди.

Жо Роган Хабибни енгиши мумкин бўлган жангчини айтди

UFC таҳлилчиси Жо Роганнинг фикрича, америкалик жангчи Би-Жей Пенн Хабиб Нурмагомедовни мағлуб этиш имконига эга бўлган. "Мен Би-Жей Пенн ва Хабиб ўртасидаги жангни кўришни жуда истардим.

Андижонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Андижонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилаяпти. Унда мамлакатимизнинг 400 нафардан зиёд полвонлари ғолиблик учун курашмоқда.

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди

Урганч шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган Кураш бўйича IV Марказий Осиё халқаро турнири ўз якунига етди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистон давлатларидан келган 2008–2009-йилларда туғилган иқтидорли спортчилар иштирок этди.

Самбо. Бугун Осиё-Океания чемпионатида спорт усталари ўртасида беллашувлар ташкил этилади

Бугун пойтахтимизда Осиё-Океания чемпионатининг олтинчи кун баҳслари ўтказилади. Кун давомида спорт усталари ўртасида беллашувлар ўтказилади.  Унда -64 кг, -71 кг, -79 кг, -88 кг, -98 кг, +98 кг вазн тоифасидаги полвонлар куч синашадилар.

Енгил атлетикачиларимиз тарихда илк бор Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида енгил атлетика бўйича U18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якуннига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси этиб сайланди

Бугун, 18 апрель куни Спорт вазирлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдан ташқари конференцияда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг фаолияти кўриб чиқилди. Конференция давомида мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, маҳоратли спортчиларни тайёрлашда талаба-спортчиларнинг ўрни, олийгоҳлардаги мавжуд спорт инфратузилмасининг ҳолати таҳлил этилди.

WBC Гран-приси. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси бошлангани ҳақида хабар қилгандик. Бугун мусобақа доирасида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.

Бугун WBC Гран-присида Мужибилло ва Камронга мухлислик қиламиз

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC ташкилотининг Гран-при турнири ўтказилмоқда. Кеча мусобақа доирасида ҳамюртимиз Аюбхон Бахтиёров франциялик рақиби устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олганди.

Бугун Жаъфаров ва Саидраҳимов проф боксдаги иккинчи жангларини ўтказишади

Бугун Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам рингга кўтарилади.

Хоккей. Ўзбекистон Индонезия дарвозасига 26 та гол урди

Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия терма жамоасини ўта йирик ҳисобда мағлуб этди. Жамоамиз томонидан йўлланган 26 та шайбага рақиблар бир марта жавоб қайтаришди — 26:1.Ўзбекистон тўрт ўйиндан 10 очко жамғариб, Жаҳон чемпионати IV дивизионининг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Бокс. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишади

17 апрелдан 1 майгача Иорданиянинг Амман шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. World Boxing шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади.

Бугун боксчимиз Ар-Риёдда WBC Гран-присида ўз чиқишини бошлайди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси бошланади. Аввал хабар берганимиздек, мусобақада жами 5 нафар ҳамюртимиз баҳс олиб боради.

Самбо. Бугун Осиё-Океания чемпионатида ёшлар ўртасидаги баҳслар ўтказилади

Бугун пойтахтимиз мезбонлик қилаётган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тўртинчи кун баҳслари ташкил этилади. Кун давомида 2005-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги баҳслар (18-20 ёш) бўлиб ўтади.

Хоккей. Арманистон Кувайтга ютқазиши натижасида Ўзбекистонда дивизион ғолиби бўлиш имконияти юзага келди

Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этмоқда. Бугун дивизион доирасида 3-тур ўйинлари ўтказилди.

Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг учинчи куни: ўсмирларимиз 8 та олтин медалга эга чиқишди

Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати давом этмоқда. Бугун, 16 апрель куни чемпионатнинг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятидаги спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан ҳам танишди

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятидаги ижтимоий хизматлар марказига ташрифи чоғида спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан ҳам танишди. Бугунги кунда юртимизда 10 миллиондан зиёд аҳоли оммавий спорт билан шуғулланмоқда.

Шахмат. Жавоҳир Синдаров нуфузли мусобақада қатнашади

Жавоҳир Синдаров дунёдаги энг катта очиқ турнирлардан бири "Grenke Chess Open 2025"да иштирок этади. Мусоабақанинг мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил қилади ва унда кўплаб гроссмейстерлар қатнашиши кутилмоқда. Турнир 17–21 апрель кунлари Германияда бўлиб ўтади.   Мусобақа формати швецарча тизимда 9 тур ўйинлар бўлиб ўтади ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланади.

Хоккейчиларимиз Эрон дарвозасига жавобсиз 20 та шайба йўллашди

Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси учинчи тур учрашувини ўтказди.

Ҳасанбой Дўстматов укасига қарши рингга чиқишни истамади

Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Яқин кунлар ичида Тошкентда дзюдо бўйича турнир ўтказилади

25-27-апрель кунлари пойтахтимиз кичик ўсмир ёшдаги дзюдочилар иштирокидаги яна бир халқаро мусобақага мезбонлик қилади. Ўз тарихида учинчи бор ташкил этилаётган Tashkent Open Judo Kids Cup III халқаро турнирида 2011-2012, 2013-2014, 2015-2016 ҳамда 2017-2018-йилларда таваллуд топган дзюдочилар ўз ёш гуруҳларида баҳсларга киришади.

Руслан Абдуллаев яқин орада профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Ҳамюртимиз Руслан Абдуллаев 19 апрель куни (Ўзбекистонда 20 апрель тонги) проф боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Ҳозирча рақиб ҳақида маълумот йўқ.

Енгил атлетикачи Зарипова Шаҳрибону Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида Енгил Атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси шундаки, ушбу нуфузли чемпионатда Қашқадарё вилоятининг Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчи-спортчиси Шаҳрибону Зарипова чемпионатнинг босқон улоқтириш бўйича баҳсларида 56.85 м натижа кўрсатиб Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Қозоғистон чет эллик легионер спортчиларни бюджетдан молиялашни тақиқлади

Қозоғистонда чет эллик легионерларни бюджет маблағлари ва квазидавлат сектори субъектлари маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.