Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишади

9-15 май кунлари Хитойнинг Жианшанг шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг 26 мамлакатидан 170 нафар спортчи қатнашадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Оғир атлетика. Терма жамоамиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга йўл олди

9-15 май кунлари Хитойнинг Жиангшан шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун Хитойга жўнаб кетди.Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада қуйидаги полвонларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:ЭркакларХусинбой Матрасулов -67 кгАбдулазиз Алимжанов -73 кгҲайитбой Абдушукуров - 81 кгШарофиддин Амриддинов -109 кгАкбар Жўраев - 109 кгАмир Абдуллаев +109 кгАёлларНигора Абдуллаева -59 кгМадина Файзуллаева -81 кгРигина Адашбаева -81 кгНигора Сувонова -87 кгТурсуной Жабборова -87 кг Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting

Энди боксда қўлқопсиз жанглар ўтказилади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв ва қўлқопсиз жангларнинг таниқли промоутери Альфредо Аудиторе ушбу турдаги жанглар бўйича янги Лига ташкил этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Кремлёв ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Иноуэнинг яқинда бўлиб ўтган жангдан қанча ишлаб олгани маълум бўлди

5 май тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтганди. Оқшомнинг марказий жангида иккинчи энг енгил вазннинг мутлақ чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ АҚШ вакили Рамон Карденас билан баҳс олиб бориб, муддатидан илгани ғалаба қозонган эди.

Шахмат бўйича Осиё чемпионатида россияликлар ҳам иштирок этади

Бирлашган Араб Амирликларида шахмат бўйича Осиё чемпионати старт олмоқда. Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада юртдошларимиз ҳам иштирок этишлари ҳақида аввалроқ хабар бергандик.  Маълум бўлишича, чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 33 мамлакатдан 156 нафар, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 23 мамлакатдан 101 нафар иштирокчи қатнашади.  Шунингдек, бунгача Европа қитъаси мусобақаларида қатнашган ва бир муддат турнирлардан четлатилган Россия терма жамоаси шахматчилари ҳам мазкур Осиё чемпионатида медаллар учун кураш олиб боришади.  Манба: sports.ru

Собиқ бокс юлдузининг тақдири инглиз клуби билан боғланиши мумкин

Профессионал бокс бўйича британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Англиянинг "Уотфорд" футбол клуби улушини сотиб олишга қизиқиши ҳақида гапирди. — Уотфорд футбол клубининг улушига қизиқишингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Америкалик спортчига ёнғинлар туфайли йўқотган 10 та олимпия медали нусхалари топширилди

Сузиш бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Гэри Холл Калифорниядаги ёнғинлар сабаб йўқотган медалларининг нусхаларини қабул қилди. Аввалроқ хабар берилганидек, АҚШ терма жамоасининг собиқ сузувчиси Гэри Холл табиий офат туфайли Лос-Анжелесдаги уйидан ва у ердаги 10 та медалидан айрилган эди.

Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гандбол мусобақалари ўтказилди

Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гандбол бўйича қизлар ўртасидаги вилоят босқичи беллашувлари бўлиб ўтди. “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” учун ташкил этилган мусобақада вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидан жамоалар қатнашди.

Таэквондо. Улуғбек Рашитов – жаҳон рейтинги пешқадами

Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи май ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалнинг юқори поғоналаридан ўзбек таэквондочилари ҳам ўрин олди.

Тошкентда энг кучли эркин курашчилар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида эркин кураш бўйича илк ғолиб ва совриндорлар анқиланди. Кубок беллашувларининг вазни 57 килограммгача бўлган эркин курашчилар ўртасидаги финал баҳсида Ҳусанбой Усмонов ва Қарши Усмонов ўзаро рақобатлашди.

Флойд Мейвезер журналистдан 100 млн евро талаб қилмоқда

Беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган афсонавий боксчи Флойд Мейвезер Business Insider журналисти Дениэль Гейгер устидан судга мурожаат қилди. Даъво АҚШнинг Нью Йорк жанубий округи суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Шахматчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашмоқда

Бугун, 7 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 2025 йилнинг энг муҳим мусобақаларидан бири бўлган Осиё чемпионати баҳслари бошланади. Қитъанинг 34 та мамлакатидан 260 нафардан зиёд энг маҳоратли шахматчилар иштирок этадиган мазкур чемпионатда юртимиз шарафини эркаклар баҳсида 12 нафар, аёллар мусобақасида 15 нафар терма жамоамиз аъзолари ҳимоя қилади.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимиздаги «Пахтакор» қиличбозлик спорт мажмуида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 90 нафарга яқин спортчи қиличбозликнинг шпага, рапира ва сабля йўналишидаги яккалик ҳамда жамоавий беллашувларда чемпионлик учун кураш олиб боряпти.

Бокс. Иноуэ вазн тоифасини ўзгартирадими?

Журналистлар биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига шу саволни беришди. Япониялик 32 ёшли боксчи вазнини ўзгартиришга ҳозирча жиддий сабаб кўрмаётганини айтди.  "Ҳозирча биринчи ярименгил вазн тоифасида қийналмаяпман.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари“ мусобақаларига тайёргарлик масалалари бўйича селектор йиғилиши ўтказилди

17 майдан юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаси старт олади. Кеча Спорт вазирлигида ушбу янги форматдаги мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон кубогининг кечаги куни юнон-рум кураши беллашувлари ўтказилди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкентда спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги мамлакат кубоги ўтказилмоқда.Кеча "Универсал" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақа доирасида юнон-рим кураши беллашувлари ва турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Оғир атлетикачимиз Жаҳон чемпионатининг навбатдаги медалини терма жамоамизга тақдим этди

Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли кечди. Қудратбек Салимжонов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

Футзал. Бугун Осиё кубогига старт берилади

Яна бир неча соатлардан сўнг Хитой Халқ Республикасининг Ҳоҳҳот шаҳрида аёллар футзали бўйича Осиё кубоги мусобақасига старт берилади. Учинчи бор ўтказилаётган қитъа чемпионатида 12 та жамоа тўрттадан учта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишади.

Расман. Муроджон Аҳмадалиев япониялик мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг олдидан Мексикада рингга чиқади

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Муроджон Аҳмадалиев супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга қарши жанг олдидан Мексикада рингга чиқади. Бу ҳақда Matchroom маълум қилди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Моҳинур Эсонбоева ҳамда Алишер Османов делегациямиз ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйди!

Перу пойтахти мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда! Якунланган кунда ўтказилган беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 3 та олтин ва 2 та кумуш, жами 5 та медалга сазовор бўлишди.

Терма жамоамиз Dushanbe Grand Slam турнирини 5 та медаль билан якунлади

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди. Уч кун давомида мухлислар муросасиз беллашувлар гувоҳига айланишди.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов Станионис ва Энниснинг фарқини айтди

Проф бокснинг яримўрта вазн тоифасида WBA камари учун даъвогар Шаҳрам Ғиёсов бўлажак рақиби, WBA ва IBF камарлари соҳиби Жейрон Эннис ҳақида гапирди. — Энниснинг Станионисга қарши жангини кўрган бўлсангиз керак.

Чавандозимиз Эронда ғалаба қозонди

30-апрель - 2-май кунлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSIY-B халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Дилшод Шокиров олтин медални қўлга киритди.

Дзюдочиларимиздан Душанбе “Катта дубулға” турнирида яна икки медаль!

Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медалга сазовор бўлди. Ўрта вазн тоифасидаги беллашувларда йигитларимиз ўз номларини совриндорлар қаторига ёздириб қўйишди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида яна тўрт медални қўлга киритишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Перуда ўтаётган Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларини қўлга киритди. Ёшлар ўртасидаги баҳсларда икки нафар ҳамюртимиз 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.  Кумуш медал:  Маржона Абдумуталова (-59 кг, даст кўтариш) Маржона Абдумуталова (-59 кг, икки кураш).

Ўзбекистонлик икки стол теннисчи катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади

17-25 май кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Лусайл Арена" ва Қатар университети спорт мажмуаларида стол тенниси бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ўтказилади. Telegram платформасидаги uzttnews каналининг ёзишича, мусобақанинг аёллар ўртасидаги жуфтлик йўналишида Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакиласи —  Марҳабо Магдиева ҳамда Асель Еркебаева ҳам иштирок этади.

Дзюдочиларимиз Душанбе “Катта дубулға” турнирини кумуш ва бронза медаллари билан бошлашди

Бугун Тожикистон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Енгил вазн тоифаларида кечган дастлабки кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Бокс. Усик Тайсон Фюрининг чақириғига жавоб қайтарди

WBC, WBА ва WBО камарлари соҳиби, оғир вазн тоифасидаги мағлубиятсиз серия қайд этиб келаётган украиналик боксчи Олександр Усик (23 ғалаба, 14 нокаут) собиқ рақиби, британиялик Тайсон Фюрининг учинчи жангни ўтказиш таклифига жавоб берди. Украиналик чармқўлқоп устаси исталган пайтда ва исталган жойда жанг қилишга тайёр эканлигини билдирган: "Агарда Тайсон Фюри фаолиятини яна тикласа, балки яна жанг қилармиз.

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Перуда ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Ёшлар ўртасидаги баҳсларда қатнашган Диёрбек Рўзметов жамоамизнинг мусобақадаги дастлабки медалларига муаллифлик қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.