Париж-2024. Навбаҳор Ҳамидова чорак финалга йўл олди

Боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова Олимпия ўйинларидаги дастлабки жангини муваффақиятли ўтказди. Ҳамюртимиз унда АҚШ вакили Морелле Маккенега қарши рингга кўтарилиб, ажойиб ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди.

Олимпиада-2024. Дзюдо. Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун курашади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев ярим финал беллашувини ўтказди. Амалдаги жаҳон чемпиони, рейтинг пешқадами озарбайжонлик Зелим Котсоев билан курашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочимиз Диёра Келдиёрова мусобақада курашган кимоносини Халқаро Олимпия қўмитасининг музейига совға қилди. Ўйинларнинг Асосий матбуот марказида ушбу тадбирга бағишланган анжуман ўтказилди.

Париж-2024. Русланбек Абдуллаев мағлубиятга учради

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Абдуллаев (-63.5 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. Чорак финалда канадалик Уайт Стенфорд билан жанг қилган Абдуллаев имкониятни бой бериб, Олимпиададаги иштирокини тугатди.

Туркиялик спортчи мемлар қаҳрамонига айланди (фото)

Туркиялик спортчи Юсуф Дикеч аралаш жуфтликларда 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича Олимпиада кумуш медалини қўлга киритгач, мемлар қаҳрамонига айланди. Сабаби, 51 ёшли фуқаро аксар ҳамкасбларидан фарқли равишда махсус жиҳозлардан фойдаланишдан бош тортган.

Конор оғир жазодан қутулиб қолди

Конор Макгрегор Дублинда Bentley автомобилини хавфли тарзда бошқаргани учун қамоққа тушиши мумкин эди, бироқ у қамоқдан қутулиб қолди. Собиқ UFC чемпиони шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, жаримага тортилди ва икки йилга лицензиясидан маҳрум қилинди.

Париж-2024. Музаффарбек Тўрабоев ярим финалда!

Дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев ғалабали иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Юртдошимиз чорак финалда нидерландиялик Михаил Коррелдан устун келди.

Париж-2024. Бокс. Чорак финалга қайси давлатдан энг кўп спортчи йўл олди?

Париж Олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги бокс баҳсларида энг кўп чорак финалчилар Ўзбекистондан бўлади. Вакилларимиз барча вазнда чорак финалга чиқишган: Ўзбекистон - 7 нафар Қозоғистон, Испания - 4 нафардан Франция, Куба - 3 нафардан Доминикан Республикаси, Австралия, АҚШ, Болгария, Озарбайжон, Бразилия - 2 нафардан Замбия, Кабо-Верде, Филиппин, Қирғизистон, Япония, Канада, Венгрия, Таиланд, Грузия, Дания, Иордания, Британия, Ҳиндистон, Мексика, Хорватия, Украина, Бельгия, Ирландия, Тожикистон, Италия, Германия, Эквадор, Арманистон - 1 нафардан Эслатиб ўтамиз, чорак финал баҳслари бугундан бошланади.

Париж-2024. Бугундан бокс бўйича чорак финал баҳслари бошланади

Бугундан Париж Олимпиадасининг бокс баҳсларида чорак финаллар бошланади. Қувонарлиси, эркаклар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган 7 нафар боксчимизнинг барчаси чорак финалда рингга чиқади.

Париж-2024. Надаль ва Алькарас жуфтлик баҳсларида мағлуб бўлди

Париж Олимпиадасида теннис баҳслари давом этмоқда. Жуфтлик баҳсларида Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Рафаэль Надаль ва Карлос Алькарас чорак финалда АҚШ вакиллари Ражив Рам ва Остин Крайчикка қарши кортга чиқди.

Париж-2024. Сабина Бобоқулова мусобақадаги иштирокини якунлади

Боксчи қизимиз Сабина Бобоқулова (-50 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги илк баҳсини ўтказди. Таиландлик Чутхамат Раксат билан жанг қилган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва шу нуқтада Олимпиададаги иштирокини тўхтатди.

Париж-2024. Музаффарбек Тўрабоев чорак финалга чиқди

Тажрибали дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) Олимпиададаги дебютини муваффақиятли ўтказди. Қозоғистонлик Нурлихан Шархан билан беллашган ҳамюртимиз рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Париж-2024. Ирисхон Қурбонбоева япониялик рақибига мағлуб бўлди

Дзюдочи қизларимиз яккалик беллашувларидаги иштирокларини якунлашди. -78 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Ирисхон Қурбонбоева чорак финал йўлида япониялик Рика Такаяма билан беллашди.

Париж-2024. Анна Пракатен медаллар учун курашдан чиқди

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг B финалида иштирок этадиган бўлди. Юртдошимиз якунланган ярим финал баҳсининг 1-гуруҳида 4-бўлиб маррага етиб келди.

Париж-2024. Яна бир ҳомиладор аёл Олимпиададаги иштирокини якунлади

Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида озарбайжонлик камончи Яйлагул Рамазонова ҳомиладор ҳолатда мамлакат шарафини ҳимоя қилди. Унинг ҳомиладорликнинг еттинчи ойида мусобақада иштирок этиши ижтимоий тармоқлар ва ОАВ ларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

ФИДE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ёшлар ўртасидаги етакчиликни Ҳиндистон вакилига бўшатиб берди

Жаҳон шахмат федерацияси июль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини тантана қилди

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди ва профессионал боксдаги ўн олтинчи ғалабасини тантана қилди. Ушбу жангда ҳамюртимизга мексикалик Мигель Перра рақиблик қилди.

Париж-2024. Бокс. Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Чорак финалга қайси мамлакатдан нечта спортчи чиқди?

Париж олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги бокс мусобақасида дастлабки саралаш баҳсларига якунига етиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг барча 7 нафар аъзоси медаллар остонасига етиб келди.

Париж-2024. 1 август куни баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Париж олимпидасининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар баҳсларда иштирок этишади: Манба: stadion.uz

Париж-2024. Медаллар рейтинги: Хитой тўққизта олтин билан пешқадам

Париж-2024 Олимпиадасининг медаллар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирча биргина Олтин медални қўлга киритди ва 23-ўриндан жой олган.

Париж-2024. 1 август куни спортчилар 18 та медаллар жамланмаси учун курашадилар

1 август куни Париждаги Олимпиадада қуйидаги йўналишларда 18 та медаллар жамланмаси топширилади. Енгил атлетика Эркаклар, спортча юриш 20 км Аёллар, спортча юриш 20 км Ўқ отиш Эркаклар милтиқдан 50 метрга уч позиция Эшкак эшиш Аёллар жуфтлик Эркаклар жуфтлик Аёллар тўртликлари Эркаклар тўртликлари Елканли спорт Эркаклар ўртасидаги медаллар пойгаси Аёллар ўртасидаги медаллар пойгаси Дзюдо Аёллар, 78 кг гача Эркаклар, 100 кг гача Эшкак эшиш слалом Эркаклар яккалик байдарка Гимнастика Аёллар кўпкураш Қиличбозлик Аёллар жамоавий рапира Сузиш Аёллар 200 м баттерфлай 200 м брасс 4х200 м эстафета, эркин усул Эркаклар 200 м бел билан сузиш.

АҚШ парламенти WАDА'нинг молиялаштирилишига қарши

Қўшма Штатлардаги бир гуруҳ парламент аъзолари ҳукуматга "Жаҳон антидопинг агентлигига (WАDА) ишончни тиклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилгани бўйича баёнотни тақдим этди. Бундан мақсад ташкилотни молиялаштиришни қисқартиришдан иборат.

Грузиялик машҳур дзюдочи ўз вазнида чемпион бўлди

Грузиялик дзюдочи Лаша Бекаури Олимпиадада 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида ғалаба қозонди. У Грузияга Париждаги ўйинларда биринчи олтинини келтирди.

Шарофиддин Болтабоев ўз мағлубиятига изоҳ берди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев (81 кг) кеча Париж Олимпиадасида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган эди. "Ўзимни оқламоқчи эмасман.

Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг чорак финалдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71 кг) Париж Олимпиадаси нимчорак финалида рингга чиқди. Мисрлик Омар Элавадига қарши кечган беллашувда Мўйдинхўжаев 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Париж-2024. Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/4 финалга йўл олди

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун жангини ўтказган иккинчи вакили ҳам ғалабага эришди. -71 кг вазнда иштирок этаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпия ўйинларидаги дебютини Африка ўйинлари финалчиси, мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказди ва тўлиқ устунликка эришиб (5:0), 1/4 финалга чиқди.

Париж-2024. Франциялик триатлончи олтин медални қўлга киритди

Франциялик Кассандра Богран Олимпия ўйинларининг триатлон бўйича баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Спортчи сузиш, велоспорт ва югуриш қисмини 1 соат 54 дақиқа 55 сонияда якунлади.

Париж-2024. Триатлончилар об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли қийналишмоқда

Олимпиадада бир нечта триатлончилар ёмғир туфайли велоспорт босқичида йиқилди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Парижда яна ҳаво сифати ёмонлашди

Олимпия ўйинлари пайтида Парижда 31-июль куни ҳаво сифатининг ёмонлашуви қайд этилди. Спортчилар кўзлар қичиши, йўтал, бўйин оғриғи каби аломатларга дуч келгани сабабли мутахассислар очиқ ҳавода машқ қилишни чеклашни тавсия қилмоқдалар.

Америкалик триатлончи сувнинг ҳолатидан норози

Америкалик триатлончи Сет Райдер Париж Олимпиадасида танасини ифлосланган Сенадаги сувга ювишга тайёрлаш учун ҳожатхонага борганидан кейин қўл ювишни тўхтатди. Олимпиададаги сузиш мусобақалари 30-июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ дарёдаги бактерияларнинг номақбул даражаси туфайли ўйинлар қолдирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.