Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 359,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна мол гўшти импорт қилинган. Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.

«Славян карвони»:Беларусдан Ўзбекистонга биринчи тўғридан-тўғри блок поезд етиб келди

2026 йил 5 август куни Тошкент шаҳридаги Чуқурсой темир йўл станциясида Беларусдан Ўзбекистонга биринчи марта йўлга қўйилган тўғридан-тўғри «Славян карвони» маршрут юк поездини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Темирйўлинфратузилма» АЖ, «Тошкент минтақавий темир йўл узели» филиали раҳбарияти, Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегиясига оид инфографик тўпламўзбек ва инглиз тилларида тайёрланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Франция, Италия ҳамда Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мазкур тўплам француз, итальян ва хитой тилларига таржима қилинди.

12 август куни тўлиқ Қуёш тутилади

Мазкур ҳодиса Гренландия, Исландия, Шимолий Россия, Aтлантика океани, Испания ва Португалиянинг кичик бир қисмини қамраб олади. Шимолий ярим шарнинг бошқа кўплаб жойларида, жумладан, AҚШнинг шимолий қисмларида (Aляскадан Шимолий Каролинагача), Канаданинг катта қисмида, Европанинг катта қисмида ва Aфриканинг шимоли-ғарбий қисмида қисман қуёш тутилиши кузатилади.

«Ўзатом» ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. компанияси АЭС учун қуруқ совитиш тизимларини жорий этишни муҳокама қилди

«Ўзатом» агентлигида Венгриянинг давлатга қарашли MVM EGI Zrt. компанияси делегацияси билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Илон Маск компанияси ракетасининг бўлаги Ойга юқори тезликда урилиб тушди (видео)

Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли ракета бўлаги бугун соатига тахминан 8700 километр тезликда Ой юзасига урилиб тушди. Бу ҳақда BBC’га таяниб NUR.KZ хабар берди.

6 август куни Ўзбекистонда ҳаво +40° гача исийди, ёғингарчилик кутилмайди

6 август куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республика бўйича ҳаво бироз, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади.

Тартибсиз хонадонларга белгилар илиниши ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ободонлаштирилмаган уйлар дарвозасига «Уятли хонадон» ёзувли белгилар ёпиштирилиши ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Тарқалган маълумотларга кўра, маҳаллаларда ўтказилаётган ўрганишлар доирасида масъулларга хонадонлар ва уларнинг атроф ҳудудлари ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш топширилган.

Тошкент ҳокимлиги «ORIGINAL LYUKS SERVIS» қурилиши бўйича расмий изоҳ берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергели туманида қурилаётган «ORIGINAL LYUKS SERVIS» МЧЖ турар-жой мажмуаси бўйича фуқаролар мурожаатларига муносабат билдирди. Маълум қилинишича, мазкур объектдан хонадон сотиб олиш бўйича шартнома тузган харидорларнинг мурожаатлари асосида хизмат текшируви ўтказилган.

Стратегик шериклик ёки иттифоқчилик: давлатлараро муносабатлар даражалари ортида нималар ётади?

Стратегик шериклик, ҳар томонлама стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатлари — бу каби таърифлар халқаро учрашувлар якунлари бўйича қабул қилинаётган баёнотларда тобора кўпроқ учрамоқда. Кўпчилик учун улар оддий дипломатик атамалардек туйиллса-да, аслида давлатлар ўртасидаги ишонч даражаси, ҳамкорлик кўлами ва ўзаро мажбуриятлар ҳажмини акс эттиради.

Чиноз тумани ҳокими «шармандали маҳалла» ва «уятли хонадон»ларни белгилаб боришни топширди

Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимлиги ҳоким Шерзод Салиҳовнинг маҳаллаларда ободонлаштириш даражасини ўрганиш бўйича кўрсатмалар берган чиқиши видеосини эълон қилди. Ролик ҳокимликнинг расмий каналига 27 июль куни жойлаштирилган бўлса-да, тармоқ фойдаланувчилари унга 5 август куни — турли туман раҳбарларининг аҳоли хонадонларига ташрифи атрофидаги шов-шувлар фонида эътибор қаратди.

Ўзбекистон халқ шоиреси Шарифа Салимова вафот этди

5 август куни Ўзбекистон халқ шоиреси Шарифа Салимова вафот этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шоиренинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия билдирди ҳамда унинг миллий адабиётни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

WTTC: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм ўсиши бўйича етакчи давлат деб эътироф этилди

Жаҳон сайёҳлик ва туризм кенгаши (WTTC)нинг “Travel & Tourism Economic Impact Research 2026” ҳисоботига кўра, Марказий Осиё 2025 йилда туризм ўсиши суръатлари бўйича дунёнинг энг тез ривожланаётган минтақаси сифатида қайд этилди. Ҳисоботда Ўзбекистон эса минтақада туризм ривожланиши бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида ер остидан тўқ рангли суюқлик фаввораси отилиб чиққанини акс эттирувчи видеолар кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати расмий изоҳ берди.

Уфада 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор иштирокида бизнес-форум бошланди

Уфа шаҳрида «Бошқирдистон — Ўзбекистон: ҳамкорликни янада кенгайтириш» бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этмоқда.

Жиззах вилоятида 21 ёшли блогер ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 21 ёшли блогер Орзигул Уразматова вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожеа 5 августга ўтар кечаси содир бўлган.

Остонада 106 давлат иштирокида Халқаро сунъий интеллект олимпиадаси бошланди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2–8 август кунлари Остона шаҳрида ўтказилаётган III Халқаро сунъий интеллект олимпиадаси (IOAI)нинг очилиш маросимида иштирок этди. Давлат раҳбари ўз нутқида Қозоғистон рақамли тараққиёт йўлини стратегик танлаганини ва келгуси уч йил ичида тўлақонли рақамли давлатга айланишни мақсад қилганини таъкидлади.

UFC эгаси Оқ уйда тадбир ўтказиш туфайли 30 миллион доллар зарар кўрди

Ultimate Fighting Championship (UFC) эгаси ва ташкилотчиси TKO Group Holdings компанияси Оқ уйда бўлиб ўтган UFC Freedom 250 тадбири туфайли 30 миллион доллар зарар кўрди. Бу ҳақда TKO Group Holdings молиявий директори Эндрю Шлеймер маълум қилди.

Қонунчилик палатаси cпикери қонун муаллифларини президентга қонун имзолашни мураккаблаштирмасликка чақирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 4 август куни бўлиб ўтган мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган эди.

UFC Оқ уйдаги турнир сабабли 30 миллион доллар йўқотди

UFC лигасига эгалик қилувчи TKO Group холдинги иккинчи чорак бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унда UFC White House — Freedom 250 турнирини ўтказишдан кўрилган зарарлар акс этган.

Макгрегор операция столига ётишини маълум қилди

UFC’нинг собиқ икки вазн тоифасидаги чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор операция столига ётишини хабар қилди. Июнь ойи охирида Макгрегор UFC 329 турнирида америкалик Макс Холлоуэйга мағлуб бўлиб, биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида оғир жароҳат олган эди.

Депутатлар Президент администрацияси тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 4 август куни бўлиб ўтган мажлисда Президент администрацияси тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва биринчи ўқишда қабул қилди, деб хабар бермоқда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.Қонун лойиҳаси Президент администрациясининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, унинг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Тошкентда уйнинг ноқонуний бузилиши ва рухсатсиз қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида «New Port» турар-жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат ортидан ўтказилган терговга қадар текширув натижалари маълум қилинди.

Тошкентнинг 10 та тумани ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви бошланди

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтдаги 12 та тумандан 10 тасининг ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида фармойиш берди. Фармойиш 3 август куни имзоланган.

Фарғонада маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб кетди, ходим шифохонада вафот этди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчи Йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юбориши оқибатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими вафот этди. Маълум қилинишича, фожиа 2026 йил 31 июль куни соат тахминан 23:30 да Ўзбекистон тумани «Ўқчи» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 40V064 автомобиль йўлининг 20-километрида содир бўлган.

Ярим йилда Ўзбекистонда 373 мингдан зиёд чақалоқ дунёга келди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони: Самарқанд вилояти – 46 436 та Фарғона вилояти – 41 773 та Қашқадарё вилояти – 41 261 та Сурхондарё вилояти – 35 461 та Андижон вилояти – 32 949 та Наманган вилояти – 31 441 та Тошкент вилояти – 29 024 та Тошкент шаҳри – 27 446 та Бухоро вилояти – 17 535 та Хоразм вилояти – 17 112 та Жиззах вилояти – 16 949 та Қорақалпоғистон Республикаси – 15 894 та Навоий вилояти – 10 724 та Сирдарё вилояти – 9 384 та

Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида турли русумдаги 235 794 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,8 минг донага ошган.

Қашқадарёда экспертиза хулосаси учун пора олган тиббиёт ходимлари ушланди

Қашқадарё вилоятида экспертиза хулосасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора олган икки нафар тиббиёт ходими қўлга олинди. Маълум қилинишича, вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг туманлардан биридаги ОИВ диагностика лабораторияси лаборанти 1996 йилда туғилган фуқарога нисбатан тайинланган экспертиза хулосасини мансабдор танишлари орқали унинг фойдасига чиқариб беришни ваъда қилган.

Андижонда оқова сув тармоғига рухсат бериш учун 8,5 минг доллар талаб қилингани маълум бўлди

Андижон вилоятидаги «Андижон сув таъминоти» АЖнинг туман филиалларидан бири раҳбари катта миқдорда пора талаб қилганликда гумон қилинмоқда. Маълум қилинишича, филиал бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мансабдор танишлари орқали 1983 йилда туғилган фуқаронинг янги қурилган хонадонига оқова сув тармоғини тортиш учун рухсатнома олиш ҳамда канализация насосини ўрнатишда ёрдам бериш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

«Тошкент Инвестиция Мажмуи»нинг инвестиция воситачиси сифатидаги лицензияси бекор қилинди

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида фаолият юритган «Тошкент Инвестиция Мажмуи» МЧЖнинг лицензияси бекор қилинди. Маълум қилинишича, қарор «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 49-бандига мувофиқ қабул қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.