Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизимини ислоҳ қилиш учун норматив-ҳуқуқий базани тайёрлаш бир неча босқичда амалга оширилади ва 2027 йил охиридан олдин якунланмайди. Ҳукумат пенсия жамғармаларини бошқариш тамойилларини қайта кўриб чиқиш, уларни шакллантиришнинг янги механизмларини жорий этиш, хусусий ва корпоратив пенсия жамғармаларини ривожлантириш учун шароит яратишни режалаштирмоқда.
Саудия Арабистонида футбол бўйича Осиё кубоги 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январга қадар ўтказилади. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) мусобақа муддатини қарийб бир йилга кечиктиришга қарор қилди.
Ижтимоий тармоқларда «Imarat Development» қурилиш компанияси офисидан олинган видеолавҳа тарқалди. Унда хонадон харидорларидан бири видеомурожаат ёзиш жараёнида ўзини алданишга учраганини таъкидлаб, намойишкорона равишда ўзига пичоқ билан тан жароҳати етказгани акс этган.
Ориф Бозоров Раупович Бухоро вилояти ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат ғарбида конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ўзгартиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланаётган 10 кишини Атирау шаҳрида ушлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида хорижда ўтказиладиган ўқув ва бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ҳамда бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини давлат томонидан тўлиқ қоплаб бериш тизими амал қилмоқда. Молиявий ёрдам тадбирда қатнашиш тўлови, эконом-класс бўйича транспорт ва белгиланган меъёрлар доирасида меҳмонхона харажатларини 100 фоиз миқдорида қамраб олади.
Жиззах вилояти ҳокими 2 ноябрь куни иситиш мавсумини бошлаш тўғрисида қарор имзолади. 4 ноябрдан турар жойлар, корхоналар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик бериш бошланади.
15 ноябрдан Ўзбекистон аҳолиси бир килограмм суюлтирилган газ учун 5 минг сўм тўлайди. Шу билан бирга, айрим тоифадаги оилалар харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида эркак ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айбдор деб топилди. Кўп қаватли уй подъездида мушукни бўғиб ўлдиргани учун суд унга етти суткалик маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
5−6 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс» биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлайди. Учрашув мавзуси — «Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш».
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.Бир ҳафта давом этган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та бронза медалини қўлга киритишди.
Total Chess ноябрь ойи учун янги умумий рейтинг жадвалини эълон қилди. Унда шаҳматчилар классик, рапид ва блиц рейтинглари асосида баҳоланган.
Фаррух Сойибжонович Абдураимов Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи ҳаракатлари билан боғлиқ суд жараёнидаги ҳуқуқий ютуғи ҳақида мақола эълон қилди. Нашр маълумотларига кўра, 2022 йилда Усмоновга нисбатан санкциялар жорий этишда Европа Иттифоқи ишончлилиги тасдиқланмаган маълумотларга ҳам таянган.
Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган (рўйхат рақами 3964, 2026 йил 31 октябрь) идоравий ҳужжат билан “Битирувчи сифати индекси”ни ҳисоблашда қўлланиладиган индикаторлар ва коэффициентларни аниқлаш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, индекс қуйидаги төртта асосий индикатор асосида ҳисобот йили (1 июлдан кейинги йилнинг 30 июнига қадар бўлган 12 ойлик давр) якунларига кўра шакллантирилади: битирувчиларнинг банд бўлиш тезлиги; барқарор бандлик даражаси; ўртача ойлик даромади; бандлик тоифаси.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 003,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.
Фирибгарлик эҳтимоли билан боғлиқ жиноят иши доирасида икки киши, жумладан, Imarat Development қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Хамдамов ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
2026 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги харидорларга Soliq мобил иловаси орқали автоматик равишда 625,5 млрд сўм кешбэк ҳисобланди. Тўловлар 1,148 млрд электрон чек асосида амалга оширилди.
Nordwind авиакомпанияси Қозон ва Тошкент ўртасидаги парвозлар частотасини ҳафтасига тўрт мартагача оширади. Бу йўловчиларга Қозон аэропортида Москва, Санкт-Петербург, Калининград, Мурманск, Краснодар, Минералние Води ва Уфа шаҳарларига йўналган рейсларга қулайроқ тарзда ўтиш имконини беради.
Тошкентда бир куб метр ичимлик суви 1 400 сўмни ташкил этса, Сурхондарё вилоятида бу кўрсаткич 6 800 сўмга тенг. Тарифлар ўртасидаги фарқ сув манбаларигача бўлган масофа, сувни етказиб бериш ва инфратузилмани сақлаш харажатлари билан боғлиқ.
Наманган туманидаги «N.T.T.» корхонаси техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газ ускунасидан зарур хулосаларсиз фойдалангани учун 200 БҲМ миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Солиқ қўмитаси якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига иловани автоматик шакллантириш тартибини жорий этди. Унда E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказилган ижара шартномалари ҳақидаги маълумотлар акс этади.
Самарқанд вилоятидаги «B.N.V.A.» МЧЖ электр энергияси учун қарзи бўлмаганига қарамай, электр таъминотидан узиб қўйилган. Корхона раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилганидан сўнг электр таъминоти қайта тикланди.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Истанбулдаги тўйхонада юз берган жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, ҳалок бўлган шахс Туркманистон фуқароси бўлиб чиққан.
Миллий экология қўмитаси далаларда анғиз, тўкилган барглар, шох-шаббалар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди. Бу талабни бузганлик учун 10 БҲМ — 4,4 млн сўмгача маъмурий жарима қўлланилади.
Poytaxt Parking номидан гўёки тўланмаган автотураргоҳ ҳақида сохта SMS хабарлар юборилмоқда. Хабарларда ҳавола орқали ўтиб, қарздорликни тўлаш таклиф этилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахтнинг Сергели туманида жойлашган замонавий ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш мажмуасини хусусийлаштириш бўйича очиқ савдолар бошланганини эълон қилди. Хусусийлаштириш жараёнига халқаро Ernst & Young компанияси маслаҳатчи сифатида жалб этилган.
Катта Чимган тоғларида сайр қилиш учун йўлга чиққан икки нафар фуқаро мустақил равишда пастга туша олмай қолди. Қутқарувчилар уларни топиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.
А373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг Бектемир туманидаги Чирчиқ дарёси орқали ўтган кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 3 ноябрь соат 10:00 дан 4 ноябрь соат 07:00 гача Фарғона водийсидан Тошкент йўналишида ҳаракат тўхтатилади.
Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатлар билан меҳнат стажи ва пенсия ҳуқуқларини ўзаро тан олиш бўйича музокараларни жадаллаштиришни топширди. Бу Ўзбекистонга қайтган фуқароларнинг хорижда қонуний ишлаган даврларини меҳнат стажига қўшиш имконини беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.