Ўзбекистон эркаклар асосий миллий жамоаси Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Украина устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақанинг ҳал қилувчи турида Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов дуранг қайд этган бўлса, Муҳиддин Мадаминов ўз партиясида ғалаба қозонди.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза медални қўлга киритишди. — Ибодатхон Агожонова.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида пара дзюдо бўйича давом этаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ўзбекистонлик пара спортчи муваффақиятга эришди. Мусобақанинг Ж1 классида +95 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ислом Тўхтабоев муросасиз беллашувлар якунида кумуш медални қўлга киритди.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Учқўрғонда 5 ёшли қизчанинг боғча ходими томонидан зўрлангани ҳақидаги ҳолатга муносабат билдирди.«Бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бир неча кундан буён давом этаётган кучли жала сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Айрим ҳудудларда бир суткада 210 мм гача ёғингарчилик қайд этилиб, шаҳарнинг барча 50 та тумани сув остида қолди.
Прогрессив ислоҳотлар маркази томонидан мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини комплекс баҳоловчи Прогрессив рейтинг учинчи бор эълон қилинди. Мазкур тадқиқот ҳудудлардаги ҳолатни соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, инфратузилма, имкониятлар, жамоат хавфсизлиги ва табиий муҳитдан иборат еттита асосий йўналиш бўйича баҳолаб, сўнгги уч йиллик динамикани кўрсатиб беради.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 29,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга ошган.
Президентнинг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сонли Фармонига асосан, ёнилғи-энергетика тармоғини ислоҳ қилиш доирасида электр таъминоти белгиланган муддатларда қайта тикланмаган ҳолларда истеъмолчиларга компенсация тўлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Тегишли низом лойиҳаси 2026 йилнинг декабрь ойига қадар ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилгач, Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кўзда тутилган.
2026 йил 1 декабрдан эътиборан корхона ва ташкилотларда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар «Xavfsiz mehnat» ягона электрон тизими орқали мажбурий тартибда қайд этилади. Янги тартибга кўра, нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, иш берувчи 24 соат ичида Давлат меҳнат инспекцияси, юқори турувчи ташкилот ва ички ишлар органларига электрон шаклда хабарнома юбориши шарт.
Мамлакатимизда маҳалла тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, МФЙлар фаолиятини ташкил этишга салмоқли мабалағ ажратилмоқда, маҳалла раиси ва “еттилик”нинг бошқа аъзоларига тегишли ваколатлар берилган. Аммо нега шунча эътиборга қарамасдан маҳаллалар кўнгилдагидек ишни ташкил этиб, аҳолининг оғирини енгил қилишга эришмаяпти?
Россиянинг Киевга зарбалари Киев режими учун шунчаки навбатдаги «оғир тун» эмас, балки ҳақиқий фалокат бўлди. Леонид Кучманинг собиқ ёрдамчиси Олег Соскин ҳужумни шарҳлар экан, уни бутун вақт ичидаги энг оғири деб атади ва очиқ айтди: Зеленский истеъфо бериши керак. «Киевга жуда оғир ҳужум кетмоқда. Эҳтимол, у август охиридагидан ҳам ошиб кетади», — деди у ва дата-марказларга зарбалардан кейин Зеленский «сўниб қолганини» ва синганини кўринишда эканини таъкидлади.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг 7-кунида 1 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди. ОЛТИН — Шаҳриёр МаҳкамовБайдаркада эшкак эшиш | K1 | 500 м КУМУШ — Арина ТанатмишеваБайдаркада эшкак эшиш | K1 | 500 м — Владлен Денисов, Нилуфар ЗокироваКаноэда эшкак эшиш | C2 | 500 м | аралаш жуфтлик Умумий жамғарилган медаллар: 34 та (4-ўрин).
Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон аёллар жамоаси Перу терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида ишончли тарзда таслим этди. Умида Омонова, Гулдона Каримова ва Нилуфар Имомқўзиева ўз ўйинларида ғалабага эришган бўлса, Афруза Ҳамдамова рақиби билан дуранг ўйнади.
Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон асосий терма жамоаси Арманистонни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Муҳиддин Мадаминов ўз партияларида ғалаба қозонган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев эса ўз доскасида дуранг натижа қайд этди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича 2026-йилги Европа чемпионати ўз якунига етди. Озарбайжон терма жамоаси сафида иштирок этган асли ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров 75 кг вазн тоифасида Европа чемпионлигини қўлга киритди.
Қозоғистонлик тадбиркор Тимур Турлов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти этиб сайланди. Самарқанд шаҳрида ўтказилган FIDE президентлик сайловида Турлов делегатларнинг 110 та овозини қўлга киритиб, ташкилот раҳбари лавозимига сайланди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди. Чорак финалда Япония U-23 терма жамоаси КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
2026 йилнинг 24–27 сентябрь кунлари Токио шаҳрида ўтказилаётган дунёдаги энг йирик туризм анжуманларидан бири — Tourism EXPO Japan 2026 кўргазмасида Ўзбекистон миллий делегацияси фаол иштирок этмоқда. Мамлакатимиз шарафини “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси ҳамда “Tourlink”, “Megatour”, “Assalam Travel”, “Moel Bosh” ва “Elite Cars Travel” каби етакчи сайёҳлик корхоналари вакиллари ҳимоя қилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 802,5 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 фоизга ошган.
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 288-моддаси иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори (ҚСҚ–8-сон, 2026 йил 22 сентябрь) қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудсман Конституциявий судга мурожаат қилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 288-моддаси иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқлигини аниқлашни сўраган.
Каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Владлен Денисов ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги делегациямизга галдаги медални тақдим қилди. Микст дастурида иштирок этган спортчиларимиз финишга иккинчи бўлиб етиб келишди ва кумуш медални қўлга киритишди.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арина Танатмишева кумуш медални қўлга киритди. 500 метр масофага кечган яккалик дастурида ҳамюртимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Делегациямизда навбатдаги олтин медал! Байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.
Ўзбекистонда туғилган Давуд Ансари, шунингдек, Қозимжон Ғафуров номи билан танилган шахс Грузияда қўлга олиниб, АҚШга экстрадиция қилинди. АҚШ ҳукумати уни ИШИД ва «Ан-Нусра фронти»га моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бундай ёрдамни ташкил этиш мақсадида тил бириктиришда айбламоқда.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Халмухамедов Қозоғистон Республикаси ҳарбий-деңиз кучлари ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Элчихонасига ташриф буюрди. Вазирлик раҳбари қўшни давлатнинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхонасида бўлиб, фожиа муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ҳамда Қозоғистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди.
Қозоғистон Ҳарбий-деңиз кучларининг Каспий денгизида (Манғистау вилояти) ўтказилаётган “Каспий мудофааси – 2026” машғулотлари вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва кучли шамол сабабли 17 нафар ҳарбий очиқ денгизга оқиб кетган. Олиб борилган қутқарув ҳаракатлари давомида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани аниқланди, 3 киши қутқариб олинди ва 2 нафарини қидириш ишлари давом этмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 24 декабридан эътиборан Тошкент шаҳрида ушланган автомобилларни жарима майдончасига олиб келиш, сақлаш ва олиб чиқишнинг янги тартиби кучга киради. Янгиликнинг асосий моҳияти шундаки, барча жараёнлар «Жарима майдончаси» модули орқали тўлиқ электрон форматга ўтказилади.
Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси фуқаролар ва соҳа ходимлари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш мақсадида @iiv_shxbb_bot махсус Telegram-ботини ишга туширди. Ушбу электрон платформа орқали ички ишлар органлари ходимларининг коррупция, тамагирлик, ноўрин хатти-ҳаракатлари ҳамда хизмат фаолиятида дуч келинаётган муаммолар ҳақида тезкор хабар бериш имконияти яратилди.
Омар Мансур Лондон мода ҳафталиги доирасида «The Living Loom» («Жонли тўқув дастгоҳи») коллекциясини тақдим этди. Бу дизайнернинг мода ҳафталигидаги 21-иштироки бўлди.
Embraer компанияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларига буюртма қилинган янги авлоддаги C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётларидан биринчисини топширди. Бу ҳақда Embraer матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.