Ўзбекистонда Давлат экологик назорати инспекцияси ходими Мирзо Ботиров ҳалок бўлди. У электр қармоқдан фойдаланиб, ноқонуний балиқ овлаётган шахсларга қарши рейд вақтида сувга тушиб кетган ва бир неча соат ўтиб, ҳалок бўлган ҳолда топилган.
Сенат давлат чегараси орқали ноқонуний туннел ва бошқа ерости инфратузилма объектларини барпо этиш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Қонун билан Жиноят кодексига давлат чегараси орқали ер остида ноқонуний туннеллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, бундай фаолиятни ташкил этиш ёки молиялаштириш учун жавобгарлик киритилмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинчи билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари муҳокама қилинди.
Осиё ўйинларида иштирок этадиган юзлаб спортчилар 10 сентябрь куни бошланадиган айрим мусобақалар бошланиши арафасида кучли ёмғир Нагоядаги спорт иншоотларига зарар етказгани сабабли вақтинча хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
2026 йил 29 сентябрдан 2 октябргача Ўзбекистонда I Марказий Осиё талабалар спорти форуми бўлиб ўтади. Форум Халқаро университет спорти федерацияси (FISU) президенти Леонз Эдернинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан, шунингдек, мамлакатнинг талабалар спорти соҳасидаги тажрибасини халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти 226 трлн сўмни ташкил этган ва 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ўсган. Шу даврда республика ялпи ички маҳсулоти шаклланишида Тошкент шаҳри 21,1 фоизлик улуш билан ҳудудлар орасида энг катта ҳисса қўшган.
2026 йил 25–27 ноябрь кунлари Тошкентда III халқаро «Лаззатли Ўзбекистон» гастрономик фестивали ва ошпазлар чемпионати ўтказилади. Тадбир «Ипак йўлида туризм» XXXI Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида «Central Asian Expo Uzbekistan» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.
Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган ота ва унинг икки ўғлини қидириш ишлари якунланди. Бугун қолган икки фуқаронинг жасади ҳам топилди, учинчи жасад ФВВ ғаввослари томонидан соат 13:35 да сувдан олиб чиқилган.
Ўзбекистон Сенати лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат парламент юқори палатасининг 10 сентябрь куни бўлиб ўтган 19-ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Президент фармони билан Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажарган мутахассис-тадқиқотчилар сони 43,1 минг нафарни ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 9,5 минг нафарга ёки 28,3 фоизга кўп.
Apple компанияси iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max смартфонларини тақдим этди. Янги моделларда камера, ишлаш тезлиги, аккумулятор қуввати ва сунъий интеллект имкониятларига асосий эътибор қаратилган.
Наманган аэропортида 1,1 млрд сўмлик қимматбаҳо металлни Ҳиндистонга ноқонуний олиб чиқишга уриниш аниқланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон Марказий банкининг расмий валюта курсларини шакллантириш ва эълон қилиш амалиёти такомиллаштирилади. Эндиликда расмий курсни ҳисоблашда нафақат валюта биржасидаги, балки банклараро биржадан ташқари бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди. У мазкур лавозимни ҳозирги вазифаси билан ўриндошлик асосида бажаради.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида археологлар бронза даврига оид Озод қадимий қабристонини ўрганмоқда. Ҳозирга қадар бу ерда қарийб 100 та қабр аниқланган.
Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Ян Сондерс Тошкентда ўтказилган VII Глобал кинология форумидаги иштирокидан сўнг таассуротларини LinkedIn саҳифасида баён қилди. Форумда 50 та давлатдан вакиллар, шунингдек, хизмат итларидан божхона ва хавфсизлик органлари фаолиятида фойдаланиш бўйича мутахассислар иштирок этди.
«XushnudbekUz» Telegram канали талабалар учун жами 1 миллиард сўмлик таълим грантини эълон қилди. Грант юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Японияда ўтказиладиган XX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди. Маълум қилинишича, эркаклар ўртасида 65 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев, 75 кгда Диёрбек Рўзметов, 85 кгда Ҳасанбой Бердиев, 95 кгда Муҳаммадқодир Тоштемиров, 110 кг вазн тоифасида эса Акбар Жўраев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Ўзбекистонда маҳаллалар фаолияти билан боғлиқ масалаларни бош вазирнинг маҳаллалар билан ишлаш бўйича ўринбосари раислигида ҳар ҳафта ўтказиладиган ягона йиғилишда муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 9 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.
Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night турниридан сўнг ўрта вазн тоифасининг янгиланган рейтинги эълон қилинди. 84 килограммгача бўлган вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев (37-10-2) британиялик Майкл “Веном” Пейжга (26-3) очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб, топ-15 рейтингни тарк этди.
Халқаро бокс статистикаси ва рейтингларини юритувчи нуфузли BoxRec платформаси ҳаваскор боксчиларнинг вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли спортчилари (P4P) рейтингини янгилади. Унга кўра, ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков 1-ўринни эгаллаб турибди. 26 ёшли боксчи -60 кг вазн тоифасида 112 марта жанг ўтказиб, уларнинг 101 тасида ғалаба қозонган, 11 та баҳсда имкониятни бой берган.
Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар идоралари раҳбарлари минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномага содиқлигини тасдиқлади. Қўшма баёнот ҳужжат имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан қабул қилинди.
Фарғонада 27 ёшли эркак икки аёлни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Москвага юбормоқчи бўлган вақтда ушланди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси спортчиси Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Спортчилар комиссиясига номзод сифатида кўрсатилди. Сайловда спортчи Марказий Осиё минтақаси вакили сифатида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2026 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори” сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб кетган эди. Хабар келиб тушган заҳоти ФВВ ғаввос-қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, қидирув ишларини бошлаган.
Ўзбекистон иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни давом эттирмоқда. Янги хусусийлаштириш дастури доирасида 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер майдони савдога чиқарилиши режалаштирилган.
Сентябрь ва октябрь ойларида Тошкентда режали тарзда беш кунлик иссиқ сув таъминоти узилишлари амалга оширилади. Ишлар 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайyгарлик доирасида ўтказилмоқда.
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида наркотик моддалар контрабандасининг олди олинди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2001 йилда туғилган Черногория фуқароси ушланган.
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг 83 фоизи меҳнат бозорида иш билан банд. Бу 170 та ОТМни тамомлаган 249 минг 432 нафар ёшнинг меҳнат фаолияти бўйича ўтказилган таҳлилда маълум бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.