Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасбини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Тошкентда «Стартаплар мамлакати» шиори остида ICT Week Uzbekistan 2026 ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантириш, ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рақамли технологиялар соҳасидаги имкониятлар намойиш этилди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Вьетнамга қарши учрашув учун бошланғич таркиби маълум бўлди. Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси 3-тури доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Рим мэри Роберто Гуальтьери Италия пойтахти 2036 ёки 2040 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза топширишга тайёрланаётганини маълум қилди. «Спорт тадбирлари — иқтисодий ўсиш ва шаҳарни ривожлантириш ҳаракатлантирувчи кучидир.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу йил Нью Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг 81-сессияси умумий мунозараларида Ўзбекистон номидан сўзга чиқади. Бу маълумотни Gazeta манбалари тасдиқлади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тизимида янги тартиб амалиётга жорий этилди. Эндиликда талабгорларни рўйхатга олиш жараёни ҳар бир ҳудуднинг сиғими ҳамда мавжуд ўтириш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади. Дастур давлат органлари ва ташкилотлари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот ва муассасаларда татбиқ этилиши назарда тутилган.
19 cентябрь “World cleanup day” — “Бутун Жаҳон тозалик куни” муносабати билан Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан республика бўйлаб “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди. “Бутунжаҳон тозалик куни” тадбирларида республика бўйича 5 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, улар томонидан жами 39 минг тоннага яқин чиқинди ҳудудлардан олиб чиқилди.
Ўзбекистонлик автопойгачи Исмаил Ахмедходжаев Бельгиянинг машҳур Спа-Франкоршам автодромида бўлиб ўтган Ultimate GT Sprint Cup халқаро мусобақасининг тўртинчи босқичида муваффақиятли иштирок этди. Роман Русинов билан биргаликда Rossa LM GT автомобилида қатнашган вакилимиз ўз жамоаси билан бирга иккита поул-позиция ва иккита шоҳсупани қўлга киритди.
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган XX ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги кумуш медални қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг модерн йўналиши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз Фирдавс Атамурадов ҳал қилувчи финал босқичида тожикистонлик Мирзобек Умаровга имкониятни бой бериб, мусобақанинг иккинчи ўринини ва кумуш медалини қўлга киритди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Юнусобод туманининг “Қашқар” маҳалласида, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида йирик автотурагоҳ ва спорт-соғломлаштириш мажмуасини барпо этиш лойиҳаси тасдиқланди. Жой 10 йил муддатга ижарага берилиб, аукционнинг бошланғич нархи 514,2 миллион сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда илк бор темир йўл транспорти ва метрополитенда тортиш ҳаракат таркибини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни расмийлаштириш бўйича ягона тартиб жорий этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 502-сон қарори билан ушбу давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
22 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 27–37 даража бўлади.
Кутилганидек, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-тур баҳслари Ўзбекистон-1 терма жамоаси учун ҳам, Ҳиндистон жамоаси учун ҳам ҳар жиҳатдан мураккаб, кучли руҳий босим остида кечди. Ўта ҳаяжонли кечган Ўзбекистон-1-Ҳиндистон қарама-қаршилигининг биринчи тахтасида ҳаракатланган Нодирбек Абдусатторов Праггнанандҳа билан, Жавоҳир Синдоров Аржун Эригайиси билан, Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу билан дурангга эришиши ҳар икки жамоа учун Нодирбек Ёқуббоев-Ниҳал Сарин қарама-қаршилиги ҳаёт-мамот масаласини ҳал этадиган баҳс кўринишини олди.
Ўзбекистонда 2021 йил кузидан буён амалга оширилаётган умуммиллий «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахтларнинг тутиб кетиши ва ҳолатига эътибор кучайтирилади. Бу ҳақда 21 сентябь куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.
UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев профессионал спортга 24 ёшида келганини айтиб ўтди. «Ҳар доим оилам ва атрофимдаги барча одамлар учун яхши ҳаёт барпо этишга ҳаракат қилганман.
UFC чемпиони Жастин Геджи жорий йил охиригача октагонга чиқмаслигини айтди ва фаолиятини якунлаши мумкинлигини ҳам истисно этмади. «Очиғи, қарор қабул қилиш ўз қўлимда, аммо мен ҳамма нарсага қулоқ соляпман.
Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритди.Карате бўйича -67 кг вазн тоифасида татамига чиққан Абдулваҳоб Рашидов мусобақа давомида барча рақибларини ортда қолдириб, чемпионликка эришди.
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Японияда давом этаётган Осиё ўйинлари 3-турида Ҳонг Конгни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.Баҳсда Диёра Ҳабибуллаев 34-дақиқада ҳисобни очди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-август ойларида 5,3 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 109,9 минг нафарга ошган.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортида жойлашган 1,3 гектар майдондаги яшил ҳудудда пуллик автотурагоҳ қуриш тўғрисидаги қарорни имзолади. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, ер майдони бошланғич нархи 514 миллион сўм билан 10 йил муддатга ижарага бериш учун электрон аукционга чиқарилади.
Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медалини қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг modern йўналишида -71 кг вазн тоифасида иштирок этган Нодирбек Шавкатов бронза медали соҳиби бўлди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирини ижарага олиб, гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 2000 ва 2002 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро ушланди. Гуруҳ аъзолари Telegram орқали хорижлик кураторлари томонидан контрабанда йўли билан етказилган “гашиш мойи” ва ярим тайёр маҳсулотлардан “гашиш” гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб келишган.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия Федерал мажлиси Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
FOLUR-Ўзбекистон лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида консервацион деҳқончилик ва ресурстежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган семинар ҳамда малака ошириш тадбирлари бўлиб ўтди. Қарши шаҳридаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида ўтказилган суҳбат ва тренингларда 20 нафар олим ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари тупроққа ишлов бермасдан экиш (No-Till), ҳосил қолдиқларини сақлаш ва навбатлаб экиш бўйича ўз билимларини оширдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Давлат думасига сайловлар ўтказилгани билан табриклади. У ўз мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижаларини қайд этди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида Гонконг вакилларидан устун келди. Мусобақанинг учинчи туридан ўрин олган учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида бир гуруҳ ўсмирлар бошқа вояга етмаганларнинг буюмларини зўрлик ишлатиб олиб қўйгани акс этган видеотасвирлар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. Суриштирув давомида аниқланишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Наманган шаҳрининг “Даштбоғ” маҳалласида 2-сонли касб-ҳунар техникумининг 1-босқичида таҳсил олувчи 7 нафар вояга етмаган шахс тенгдошларининг пул, соат ва телефонларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиш йўли билан талон-торож қилган.
Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “халқаро назорат остида етказиб бериш” тезкор тадбирида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 2009 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро Россиядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда ушланди. Жўнатма холис гувоҳлар иштирокида текширилганда, 4 та консерва қутисига яширилган 852,2 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.