Кобулда давом этаётган «Имом Абу Ҳанифа – 5-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси»да Ўзбекистон автомобиль саноати маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Савдо-саноат палатаси маълум қилишича, экспозициядан кузов деталлари, автомобиль ойналари, фаралар, фильтрлар, ёнилғи баклари, дисклар, шиналар ва бошқа эҳтиёт қисмлар, шунингдек, енгил электр транспорт воситалари ўрин олган.
Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти хабар қилди.
Сув ва иқлим ўзгариши масалалари Марказий Осиё мамлакатларидан биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Озарбайжоннинг саккизинчи Маслаҳат учрашувида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲдаги самарали раислиги билан табриклади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сентябрь ойида шакар нархи арзонлашган кам сонли маҳсулотлардан бири бўлди. Ой давомида унинг нархи ўртача 0,9 фоизга арзонлашди, йиллик ҳисобда эса ўсиш бор-йўғи 0,1 фоизни ташкил этди.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига уй-жой субсидияси ажратиш бўйича илк танлов 2026 йил 9 октябрь куни соат 10:00 да ўтказилади. Дастур давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимлар учун ипотека орқали бирламчи бозордан уй ёки квартира харид қилишда дастлабки бадалнинг 25 фоизини қоплашни назарда тутади.
Ўзгидромет 2026 йил 11–12 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор ҳудудларини қамраб олади.
Республика онкология маркази Тошкент шаҳри беморлари учун бепул хизматлар тугатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Марказ бепул хизматлар сақлангани, фақат йўлланма тартиби ўзгарганини маълум қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ўтказган терговга қадар текширувда омонат маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланган. Текширув маълумотларига кўра, тижорат банкининг бўлим бошлиғи О.Р.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Данғара туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда «Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган турфирма ишчиси 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 4 400 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 100 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
«Аваза» мажмуасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ўз ишини бошлади. Йиғилиш бошланишидан олдин Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақаси учун талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ташаббус минтақа мамлакатларининг бугунги кунда мутахассислар танқислиги сезилаётган ҳамда яқин йилларда талаб ортиб борадиган соҳалар бўйича прогнозларини бирлаштиришни назарда тутади.
Россиядан Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ва ЕОИИ мамлакатларига 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тартиби мураккаблаштирилди. Эндиликда ушбу миқдордаги маблағни мамлакатдан олиб чиқиш учун нақд пул банк ҳисобидан ёки омонатдан ечиб олинганини тасдиқловчи банк кўчирмаси талаб этилади.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Фарғона йўли кўчасининг «Қўйлиқ ота» мақбарасидан «УзБУМ»гача бўлган 6 километрлик участкасида жойлашган 13 та светофор объекти ўзаро мувофиқлаштирилди. Аҳоли мурожаатлари ва транспорт оқими таҳлили асосида жорий этилган ушбу «Яшил тўлқин» тизими кеча-ю кундуз бир маромда фаолият юритади.
Санкт-Петербург шаҳридаги Давлат Эрмитажида «Сарой хосхоналарини кашф этиб: Бухоро амири саройидаги санъат» номли кўргазма ўз ишини якунлади. Тўрт ой давом этган ушбу кўргазмага дастлабки маълумотларга кўра 110 мингга яқин томошабин ташриф буюрди.
Жиззах вилоятида ўтказилган археологик тадқиқотлар давомида олимлар илгари маълум бўлмаган неолит даврига оид манзилгоҳлар ҳамда одамлар, ҳайвонлар ва турли рамзлар тасвирланган 30 га яқин қадимги петроглифларни (қоя тош суратларини) топдилар. Ушбу кашфиёт Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги ва Самарқанд археология институти мутахассислари томонидан амалга оширилди ва бу ҳақда Британиянинг «Heritage Daily» илмий онлайн нашри хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Талабалар шаҳарчасида давлат-хусусий шериклик асосида қурилган талабалар турар жойидаги вазиятни жойида ўрганди. Текширув давомида ушбу объект расман фойдаланишга топширилмагани, кадастр ва рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилмагани, шунингдек, иситиш, иссиқ сув ва ёнғин хавфсизлиги тизимлари талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
«Latifovs_tigers» номли Telegram-каналида ёвойи ҳайвонларни сотиш бўйича навбатдаги эълон жойлаштирилгани муносабати билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига мурожаат қилинди. Жамоатчилик фаоллари ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, сотувга қўйилган ҳайвонларнинг келиб чиқиши ҳамда уларни сақлаш ва сотишнинг қонунийлигини текширишни сўрамоқда.
Тошкентда ер участкаларидан ноқонуний ёки муаммоли фойдаланиш билан боғлиқ 8800 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Gazeta`га берган интервьюсида маълум қилди.
Таълимнинг боғчадан олийгоҳгача бўлган барча босқичлари ягона вертикаль сифатида ишлаши керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича тақдимотда гапирди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Олимпиада чемпиони Нодирбек Абдусатторов юқори даражадаги шахматда психологик барқарорлик қанчалик муҳим эканини таъкидлади. “Партиядан кейинги салбий фикрларни ортда қолдириш керак.
Айни пайтда WBA рейтингида ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини текинга ўтказишга ҳам тайёр эканини маълум қилди. У жаҳон чемпиони Хайме Мунгуяга қарши чемпионлик жангини ўтказиш учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.
UFC президенти Дана Уайт ташкилотнинг ҳозирги қийматини 50 миллиард долларга баҳолади. «Мен бу бизнес билан шуғуллана бошлаганимда, унга кам одам ишонарди.
2001 йилнинг 25 сентябрида Россия президенти Владимир Путин Германия парламенти — Бундестаг олдида нутқ сўзлаганди. Бу Россия давлат раҳбарининг бу минбарда тарихда биринчи марта чиқиш қилиши эди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 7−9 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Ташриф давомида президент «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида ўтказиладиган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг 8-маслаҳат учрашувида ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этади.
Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия космос соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзолади.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2036 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини қабул қилиш учун даъвогарлик қилаётган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Ташкилот расмий сайтидаги хабарга кўра, ҳозирча Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Қатар, Жанубий Корея, ЖАР ва Туркия ушбу нуфузли турнирга мезбонлик қилишга қизиқиш билдирган.
Эъзозхон Гапиржановна Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда марказ матбуот хизмати.У бунга қадар 2025 йилнинг июнь ойидан буён мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Устюрт ҳудудининг марказий қисмида жойлашган, маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига қарашли «Қоратау» майдонида олиб борилган геология-қидирув ишлари натижасида чуқур қуйи юра қатламларида саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ захиралари аниқланди. Ҳудуддаги 1-сонли қидирув қудуғи 4860 метр чуқурликкача бурғиланиб, 3273–3213 метр оралиғида ўтказилган синовлар давомида табиий газ ва конденсат оқими олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.