Низомга кўра, беморлар муассасага қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида мажбурий даволашнинг давомийлиги аниқланади. Ушбу муддат наркология муассасасининг раҳбари ҳамда икки нафар нарколог шифокордан иборат бўлган тиббий комиссия томонидан белгиланади. Шу билан бирга, наркологик беморларни мажбурий даволаш давомийлиги ўн саккиз ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги такидлаб ўтди.
Ҳужжатда беморларни наркология муассасасидан чиқариш асослари ҳам белгиланган. Жумладан, мажбурий даволаш муддати тугагач ва бемор соғлиғининг клиник ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек, мажбурий даволашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган қўшимча оғир касалликлар аниқланганда беморлар муассасадан чиқарилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.