Жорий йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп Қирғиз Республикасига сафар қилган бўлиб, ушбу давлатга 2,8 миллион нафар фуқаро борган. Иккинчи ўринда Қозоғистон қайд этилган 1,2 миллион нафар. Учинчи ўринни Тожикистон эгаллаб, у ерга 1,1 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган.
Шунингдек, Россияга 370,1 минг нафар, Саудия Арабистонига 237,1 минг нафар, Туркияга эса 230,8 минг нафар фуқаро ташриф буюрган. Бирлашган Араб Амирликларига 114,1 минг нафар, Мисрга 56,2 минг нафар, Хитойга 39,6 минг нафар ва Вьетнамга 32,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари сафар қилган. Бошқа давлатларга сафар қилганлар сони 204,1 минг нафарни ташкил этган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.