Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги Туркияга боришни режалаштирган ватандошлар учун тавсияномаларни эълон қилди.
Қўлга олинганлар орасида 1 нафар 39 ёшли Андижон вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги аниқланди.
«Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабарига кўра, адвокатларнинг аралашуви натижасида ватандошимизнинг таъкидланган террорчилик гуруҳига алоқаси борлиги ҳақидаги важлар ўз исботини топмади ва қўйиб юборилди», дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги тавсиялар берилди:
• Телеграм, Instagram, Tik-Tok, YouTube ва WhatsApp'даги экстремистик канал ва сайтларга аъзо бўлмаслик;
• мобил телефонларда билиб-билмай мутассиблик руҳидаги нашидалар (қўшиқлар), маърузалар, суратларни сақламаслик ва тарқатмасик;
• электрон почта орқали номаълум шахслардан келган диний мазмундаги даъват ва танишув ҳақидаги таклифларга жавоб бермаслик.
«Хорижда содир этилган ҳар бир яхши ёки ёмон хулқ мамлакатимиз ва халқимиз обрўсига, унинг фаолиятига таъсир қилади», — дейилади Бош консуллик баёнотида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.