21 апрель куни Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

21 апрель куни Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Якшанба куни икки марафон ташкил этилаётгани муносабати билан транспорт ҳаракати бир неча соатга чекланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида Халқаро «BYD-Tashkent International Marathon» ҳамда «Янги нафас» югуриш марафонлари ўтказилади.

Шу муносабат билан 2024 йил 21 апрель куни эрталаб соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланишини маълум қиламиз:

• Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳасидан, Ойбек кўчасигача;

• Ойбек кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Нукус кўчаси билан чорраҳасигача;

• Нукус кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасигача;

• Абдулла Қодирий Нукус кўчаси билан чорраҳасидан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойигача;

• Абдулла Қодирий кўчаси Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси кесишган чорраҳасигача;

• Шаҳрисабз кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;

• Афросиёб кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан чорраҳасигача;

• Шароф Рашидов шоҳ кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;

• Ислом Каримов шоҳ кўчаси Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланиш сўралади.

21 апрель куни Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.