Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги жорий йилнинг биринчи чорагида фаолият турлари бўйича иш ҳақи кўрсаткичларини эълон қилди.
Иш ҳақи бўйича ҳам кучли учликка ахборот ва коммуникациялар (11,7 миллион сўм) ҳамда транспорт ва сақлаш (7,3 миллион сўм) соҳалари кирди.
Шу билан бирга, биринчи чорак якунларига кўра саноат соҳасида 6,1 миллион сўм, савдо соҳасида 5,6 миллион сўм, қурилиш соҳасида 5,3 миллион сўм, турар жой ва озиқ-овқат хизматлари кўрсатиш соҳасида 4,2 млн сўм иш ҳақи тўланган.
Энг кам маошни санъат, кўнгилочар ва дам олиш (3,9 миллион сўм), таълим (3,4 миллион сўм) ва соғлиқни сақлаш (3,2 миллион сўм) соҳалари ходимлари олади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.