Қибрайда радар ўрнатиш вақтида муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди

Қибрайда радар ўрнатиш вақтида муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди


Ҳодиса 1 май куни тахминан соат 17:20 ларда Қибрай тумани Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган.

Шу ердаги устунга автомобиль радарини ўрнатиш ишларига жалб қилинган компьютер тармоғи муҳандиси 1998 йилда туғилган йигит 6,5 метр баландликдаги электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган. Натижада, жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.