Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Олий мартабали меҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан барпо этилган мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан атрофлича танишди.
Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида юзберган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Малайзия делегациясида катта таассурот қолдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.