Ўтказилган тадбирда 1976 йилда туғилган муқаддам судланган икки нафар шахс Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган таниши орқали ушбу манзил колониясидаги яна бир маҳкумни Оҳангарон ёки Олмалиқ шаҳридаги манзил колонияларидан бирига ўтказиб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.