Самолёт Тошкентдан Мадинага 240 нафар зиёратчини олиб кетди ва шу орқали 2024 йилги Ҳаж мавсумини очди.
23 майдан 7 июнгача Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил Ҳаж сафарига энг кўп зиёратчилар Тошкентдан 24 та рейсда 5830 йўловчи боради. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Қарши ва Термиздан 3 тадан, Урганч ва Навоийдан 2 та ва 1 та рейс Нукусдан амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар йили зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва унинг атрофида тирбандлик ҳолатини юзага келтирмаслик учун аэропортга келмасликни ва ўз яқинларини масжидларда кузатишларини тавсия қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.