Жорий йилнинг, 19-21-май кунлари Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича Париж 2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида М1Х классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларда стартга чиққан ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда маррага биринчи бўлиб етиб келди ва мусобақанинг олтин медали ҳамда Париж 2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.
Манба: Paralympicuz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.