Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Уда «S.P.» ва «B.P.» МЧЖ масъул шахслари жами 14 та корхонадан олинган умумий қиймати 1,3 млрд сўмлик дори воситаларини пулини бермаслик мақсадида «S.P.» МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келтириб, 1,2 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб талон-торож қилгани аниқланган.
Шунингдек, улар «S.P.» МЧЖнинг 719 млн сўмлик тиббиёт ускуналарини ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан «B.P.» МЧЖ балансига ўтказиб юборгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.