“Тўғрисини айтсам, гонорарларимнинг ярмига яқинини устозларимга бердим. Шу вақтга қадар эришган ютуқларимнинг асосий сабабчилари устозларимдир. Даромадимнинг қолган қисмини ўзимнинг оиламга сарфладим. Онамни Умра сафарига жўнатдим. Бизда, мусулмонларда ҳаж, умра фарз ҳисобланади. Бундан ташқари, Оиладаги камчиликларимни тўлдирдим. Опа-сингилларимга ёрдам бердим. Мени отам йўқ, сингилларимга ҳозир ота ўрнида отаман”, — дейди Жалолов.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ҳозирда Париж Олимпиадаси учун тайёргарлик кўрмоқда.
Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да Баҳодир Жалолов финалда ҳамюрти Лазизбек Муллажонов устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонди.
Профессионал боксда Баҳодир Жалолов 14 жанг ўтказган ва жангларнинг барчасида муддатидан олдин ғалаба қозонган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.