Тўланган солиқларнинг 4,8 триллион сўми 20 та солиқ тўловчи (НКМК ва ОКМК АЖдан ташқари) ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 51 триллион сўм, қўлланган солиқ имтиёзлари миқдори эса 505,9 млрд. сўмдан ошган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
• акциз солиғи — 1,3 триллион сўм;
• ҚҚС (Қўшилган қиймат солиғи) — 1,2 триллион сўм;
• ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 766,8 миллиард сўм;
• фойда солиғи — 338,8 миллиард сўм;
• ижтимоий солиқ — 289,2 миллиард сўм;
• ЖШОДС (Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи) — 267,2 миллиард сўм;
• мол-мулк солиғи — 159,2 миллиард сўм;
• бошқа солиқлар — 407,8 миллиард сўм.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.