Кун янгилиги! Навбаҳор Ҳамидова Париж — 2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олди

Кун янгилиги! Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олди

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова ( — 66 кг) Таиландда якунига етаётган Париж — 2024 жаҳон литсензион турнирида муваффақиятли қатнашиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланди. Юртдошимиз ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Кристина Кулуховадан устун келди.

Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж — 2024 ёзги Олимпия ўйинларида 11 нафар спортчи билан қатнашадиган бўлди. Йигитларимиз тўлиқ таркибда (7 нафар), қизларимиз эса тарихда илк бор 4 спортчи билан йўлланмага эга чиқди.

Бу аёллар жамоамиз учун рекорд кўрсаткич!

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.