Ушбу терма жамоалар ўртасидаги биринчи баҳсда ҳамюртларимиз сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Мамлакатимизнинг бош жамоаси муддатидан олдин кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган. Ҳозирда терма жамоамизда 10 очко мавжуд.
Биз ўрин олган гуруҳда Туркманистондан ташқари Эрон ва Гонконг терма жамоалари ҳам бор.
11 июнда Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз эронликларга қарши қарши майдонга чиқади. Катта эҳтимол билан ушбу ўйин гуруҳ етакчиси номини аниқлаб беради.
Ўзбекистон — Туркманистон ўйини Тошкент вақти билан 19:30да «Бунёдкор» стадионида бошланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.