Корея минтақанинг бешта давлати, жумладан Қирғизистон ва Тожикистон иштирокида “Корея-Марказий Осиё” саммитини ташкил этиш ва 2025 йил Сеулда унинг йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда. Саммит Корея ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик учун янги платформа яратишга қаратилган “К-Силк Роад” ташаббуси доирасида ўтказилмоқда.
Қадимий Ипак йўлининг маркази бўлган Марказий Осиё Европа ва Осиёни боғловчи стратегик нуқта саналади. Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги можаро каби омиллар таъсирида глобал полиинқироз кенгайгани сари [унинг] стратегик аҳамияти янада ортиб бормоқда», — — деди Жанубий Корея етакчисининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Ким Тэ Хе ташрифга изоҳ бериб.
Ташаббусни амалга ошириш учун Корея президенти 10—15 июнь кунлари Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради.
“АҚШ ва Хитой каби глобал кучлар минтақа билан алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда. Бироқ, бу мамлакатлар сармоя ва қўллаб-қувватлаш позициясида баъзан ўзларини босим остида ҳис қилишлари ёки очиқчасига айтганда, империализмнинг янги шаклига дучор бўлишлари ҳақида хавотирлар мавжуд”, — дейилади хабарда.
Шу сабабли Кореянинг ёндашуви ушбу давлатлар томонидан олқишланмоқда. Уларнинг Корея билан ҳамкорлик қилиш истаги инфратузилма, саноатни ривожлантириш, иқлим ва рақамли саъй-ҳаракатларни қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея президенти билан учрашиб, унга давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.