Иккиламчи автомобиль бозорида маҳаллий автомобиллар ҳамда элекромобиллар нархида пасайиш тенденцияси 2025-йилнинг январь ойида ҳам давом этди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг январь ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи таҳлил қилинди.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи. Жорий йилнинг январь ойида маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи 2024-йилнинг декабрь ойидагига нисбатан арзонлашди. Хусусан:
- «Оnix»: кам фойдаланилган — 2,4%га ($14 350 дан $14 000 га), кўп фойдаланилган — 1,5%га ($13 000 дан $12 800 га);
- «Lacetti»: кам фойдаланилган — 0,7%га ($15 000 дан $14 900 га), ўртача фойдаланилган — 1,4%га ($14 500 дан $14 300 га), кўп фойдаланилган — 1,7%га ($13 327 дан $13 095 га);
-«Cobalt»: кам фойдаланилган — 1,4%га ($12 901 дан $12 725 га), ўртача фойдаланилган — 2,4%га ($12 300 дан $12 000 га), кўп фойдаланилган — 1,7%га ($11 700 дан $11 500 га);
- “Nexia”: ўртача фойдаланилган — 1,8%га ($11 400 дан $11 200 га); кўп фойдаланилган — ($10 500 дан $10 465 га);
- «Spark»: ўртача фойдаланилган — 1%га ($10 300 дан $10 200 га), кўп фойдаланилган — 1,1%га ($9 300 дан $9 200 га);
- «Damas»: кам фойдаланилган — 0,5%га ($8 135 дан $8 098 га), ўртача фойдаланилган — 1,4%га ($8 000 дан $7 886 га), кўп фойдаланилган — 4,1%га ($7 300 дан $7 000 га) арзонлашган.
Маҳаллий люкс автомобиллар нархи. Кам фойдаланилган «Equinox» ва «Malibu» автомобилларининг ўртача нархларида ошиш кузатилган бўлса-да, ўртача ва кўп фойдаланилганлари учун нархлар арзонлашишда давом этди. Хусусан:
- «Malibu»: ўртача фойдаланилган — 2,1%га ($29 100 дан $28 500 га), кўп фойдаланилган — 1,6%га ($25 000 дан $24 600 га) арзонлаган бўлса, кам фойдаланилган учун ўртача нарх 1,2%га ($29 650 дан $30 000 га) ошди;
- «Equinox»: ўртача фойдаланилган — 1,6%га ($30 500 дан $30 000 га) арзонлаб, кўп фойдаланилгани учун ўртача нарх ($26 500) ўзгаришсиз қолган бўлса, кам фойдаланилгани 0,9%га ($34 000 дан $34 308 га) ошган;
- «Tracker»: кам фойдаланилган — 1,6%га ($18 700 дан $18 403 га), ўртача фойдаланилган — 2,3%га ($17 700 дан $17 300 га), кўп фойдаланилган — 2,9%га ($17 000 дан $16 500 га) арзонлашган.
Электромобиллар нархи: Мазкур даврда кўп фойдаланилган BYD «E2»: ($15 250) ва «Yuan Up» ($20 000) электромобиллари нархи ўзгармаган бўлса, бошқа электромобиллар ўртача нархларида арзонлаш кузатилди:
- BYD «E2»:: янги — 1,8%га ($17 100 дан $16 800 га), ўртача фойдаланилган — 2,9%га ($15 970 дан $15 500 га);
- BYD «Han»: янги — 0,9%га ($32 500 дан $32 200 га), кўп фойдаланилган — 2,9%га ($31 750 дан $31 250 га);
- BYD «Song Plus DM-i Champion»: янги — 0,3%га ($29 100 дан $29 000 га), ўртача фойдаланилган — 1,1%га ($27 200 дан $26 900 га), кўп фойдаланилган — 2,8%га ($24 999 дан $24 300 га);
- BYD «Song Plus EV Champion»: янги — 1,4%га ($28 500 дан $28 090 га), ўртача фойдаланилган — 3,6%га ($26 600 дан $25 650 га), кўп фойдаланилган — 2,9%га ($24 050 дан $23 350 га).
Хорижий автомобиллар нархи.
-«Elantra»: ўртача фойдаланилган — 2,3%га ($21 500 дан $21 000 га); кўп фойдаланилган — 4,8%га ($21 000 дан $19 995 га);
- «Tucson»: кам фойдаланилган — 1,5%га ($33 500 дан $33 000 га), ўртача фойдаланилган — 0,8%га ($31 750 дан $31 500 га); кўп фойдаланилган — 2,0%га ($25 500 дан $25 000 га);
- «Sportage»: кам фойдаланилган — 1,4%га ($29 000 дан $28 600 га), ўртача фойдаланилган — 1,8%га ($27 500 дан $27 000 га);
- «Seltos»: кўп фойдаланилган — 2,1%га ($23 500 дан $23 000 га) арзонлаган.
Автомобилларни босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра гуруҳларга ажратиш бўйича батафсил маълумот олиш учун аввалги таҳлиллар (https://t.me/ifmr_public/5639)га қаранг.
Автомобиллар нархини таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Маълумотлар саралаб олингандан сўнг, декабрь ойи учун 18,7 мингта, январь ойи учун 16,5 мингта маълумотдан фойдаланилди.