Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига келаётган зиёратчилар учун эмлаш бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди.
Сўнгги пайтларда аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши вакцина олиш керак дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага бориш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Санепидқўмита ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаганлигини маълум қилди.
«Мамлакатимизга юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.