Маҳбусга ниқоб орқали унинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган вақт оралиғида тоза азот гази юборилади.
Аниқланишича, қатл азот газини қўллаш орқали амалга оширилади.
«Азот гипоксияси муолажасини амалга ошириш учун маҳкумнинг юзига ниқоб кийдирилади ва кислород газсимон азот билан алмаштирилади. Белгиланган вақтда маҳбусга ниқоб орқали унинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган вақт оралиғида тоза азот гази юборилади,» дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, протоколга кўра, процедура давомида ОАВ вакиллари ва гувоҳларнинг иштирок этишига рухсат берилади. Қайд этилишича, Луизиана аҳолиси ушбу ташаббусга рози бўлган. Маҳкум маънавий устози билан мулоқотда бўлиш ва «сўнгги сўз» айтиш ҳуқуқига эга, дейилади баённома матнида.
Луизиана штатида бу жазо қонуний ҳисобланади, аммо штатдаги сўнгги ўлим жазоси 2010 йилда инекция орқали ижро этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.