Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Мафтуна Исмоилова антидопинг қоидаларини бузгани сабаб 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Мафтуна Исмоилова антидопинг қоидаларини бузгани сабаб 4 йилга дисквалификация қилинди

Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.

Исмоиловадан 2021 йил ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасида тақиқланган оксандролон ва станозолол моддалари аниқланган.

Шу тариқа Мафтуна Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Қарор 2021 йил 23 декабрдан кучга кирган ва 2025 йил 22 декабрга қадар давом этади.

Аввалроқ Юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуродов допинг туфайли 4 йилга, дзюдо бўйича Рио — 2016 Олимпия ўйинлари совриндори Диёрбек Ўрозбоев эса 3 йилга барча мусобақалардан четлатилганди. Белбоғли кураш устаси Мардондек Кимсанов ва каратэ бўйича Осиё чемпиони Нодира Жуманиёзова, самбочи Дилшод Чориев ва ўзбекистонлик 7 нафар оғир атлетикачи допинг сабабли 4 йилга, UFC жангчиси Лилия Шокирова эса 2 йил муддатга дисквалификация қилингани маълум бўлганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.