Қозоғистонда 2025 йилги Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум қилинди

Қозоғистонда 2025 йилги Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум қилинди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг шариат ва фатво бўлими 2025 йил учун диний кунлар жадвалини тасдиқлади.

Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди. Унга кўра, 2025 йилги Рамазон ойи 1 март, шанба кунидан бошланади.

Қозоғистонда 2025 йилги Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум қилинди
Шунингдек, қадр кечаси эса 26-27 март оралиғига тўғри келади. Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланади. Мамлакат Мусулмонлари идораси маълумотига кўра, бу йилги Қурбон ҳайити 6-8 июнь кунлари давом этади.

«Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотларига асосланади. Фатво мутахассислари диний байрамларнинг аниқ саналари янги ой муносабати билан бир кунга юқорига ёки пастга силжиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.