Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, ҳолат жорий йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 03:30 атрофида Андижон шаҳрида юзберган. 2008 йилда туғилган вояга етмаган M.K. кўп қаватли уйнинг том қисмидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган.
Бунинг натижасида вояга етмаган М.К. воқеа жойида вафот этган.
Вояга етмаган М.К. ота-онаси вафот этганлиги сабабли, бобоси Ш.Т.нинг қарамоғида у билан бирга яшаб келган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.