Хабарда билдирилишича, Ўмонда 14 кундан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар мамлакатга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин бўлади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Ўзбекистон 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган эди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 26-27 июнь кунлари ушбу араб мамлакатига ташриф билан борганди.
Аввалроқ Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.