Тошкентда юқори тезликда ҳаракатланган Tracker — 2 ҳайдовчиси жаримага тортилди

Тошкентда юқори тезликда ҳаракатланган Tracker-2 ҳайдовчиси жаримага тортилди

Автомашина ҳужжатлари текширилганда рухсатномасиз автомашинага қайта жихоз ўрнатганлиги аниқланда ва транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Тошкентнинг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб Tracker — 2 автомашинаси ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда юқори тезликда ҳаракатланганлиги акс этган видеолар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, 1996 йилда туғилган Фаррух исмли шахсга тегишли бўлган Tracker — 2 автомашинаси ҳужжатлари текширилганда рухсатномасиз автомашинага қайта жихоз ўрнатганлиги аниқланда.

Унга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди ва автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.